Шу азиз Ватан - барчамизники!
Туманимизда Мустақилликнинг 27 йиллик байрами шоду хуррамлик билан кутиб олинди. 27 август куни, кечқурун Гулобод шаҳарчасидаги Амфитеатрда бўлиб ўтган тантанада узоқ-яқиндан келган аҳоли, туман фаоллари, айниқса ёшлар ҳозир бўлишди. Саҳна пештоқида «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори ёзилган. Давлат байроғи, сермазмун паннолар янгича руҳ ва мазмун бағишлаб, қатнашчиларга олам-олам завқ улашди. Барчанинг юзи-ю кўзида хурсандчилик балқиб турибди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, ўтган 27 йил ичида ҳаётимизнинг барча соҳаларида мисли кўрилмаган марралар қўлга киритилди. «Ўзбек модели» дея эътироф этилган тараққиётимиз стратегияси том маънода ўзини оқлади. Мамлакат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, янгиланиш ва эришилаётган муваффақиятларни кўрган ҳар бир инсон кўнглидан «ким эдигу, ким бўлдик!» деган ҳақли савол ўтиши мумкин.
Байрам тантанасида туман ҳокими Шуҳрат Жамолов сўзга чиқиб, барчани табриклади ва келгуси ишларига омадлар тилади.
Н.МУҲАММАД
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.