Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИСТИҚБОЛЛИ ЁШЛАР

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши “Ёш сиёсатчи-2017” кўрик-танловини ташкил этиш мақсадида мамлакат ёшларига анкеталар тарқатмоқда.

— Партиянинг “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан уюштирилаётган танловнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ёшларнинг сиёсий салоҳиятини ошириш, ЎзХДП нинг ҳаракат ва сайлов олди дастурини амалга оширишдан иборатдир, — дейди биз билан мулоқотда ЎзХДП туман Кенгаши раиси М.Аҳророва. — Анкета саволларига жавоб қайтарган ёшлар дастлаб ҳудуд, сўнгра туман миқёсидаги кўрикда қатнашишади. Юқори балл тўплаб ғолибликни эгаллаганларга эса вилоят боскичига йўлланма берилади.

Шу муносабат билан Гулобод ижтимоий-иқтисодий ва Равонак миллий ҳунармандчилик ва қурилиш касб-ҳунар коллежларида семинарлар ўтказилди. “Истиқбол” ёшлар қаноти вилоят Кенгашининг сектор мудири И.Умаров тадбир моҳияти ҳақида гапириб берди.

М.САЪДУЛЛАЕВА, тумандаги “Истиқбол” ёшлар қаноти раҳбари

 

 

 


Дата добавления: 10/02/2017 16:24;   Просмотров: 1866
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку