Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2018 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 йил. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 йил. 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН
1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 8 % – 99 киши,
ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 60 % – 403 киши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 1,5 % – 19 киши;
ногиронлар учун 3 %-21 киши;
туман Бандликка кўмаклашиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 7, 8 % – 51 киши;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 9,5 %-62 киши;
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1 %-5 киши;
атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 1 %-7 киши.
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини Марказга тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасалар мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
6. Низом талабига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Марказ билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
7. Марказ директори (Дж.Меликов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
8. Туман ҳокимининг 2016 йил 20 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 2517-қ сонли қарори 2017 йилнинг 31 декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Норов зиммасига юклансин.

Туман ҳокими Ш.ЖАМОЛОВ


Дата добавления: 13/10/2017 11:38;   Просмотров: 1196
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку