Қонун талабларига биноан Ўзбекистон фуҚаролигига
ҚАБУЛ Қилиш, ЧИҚАРИШ ВА ЙЎҚОТИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ва 5 йилдан буён яшаётган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари орқали Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига фуқароликка қабул қилиш тўғрисида ариза беради. Аризада Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиши, унинг талабларини бажариши тўғрисидаги ва хорижий фуқароликдан воз кечганлиги тўғрисидаги мажбурият кўрсатилади.
Аризада қуйидагилар илова қилинади:
хорижий фуқароликдан чиққанлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахслардан ташқари);
2 нусхада таржимаи ҳол;
кун кечиришнинг қонуний манбалар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома ёки иш ҳақи, пенсия, нафақа, дивидентлар ва кун кечиришнинг бошқа манбалари кўрсатилган бошқа ҳужжат)
тўртта фотосурат
2 нусхада оиласининг таркиби тўғрисида иш жойидан маълумотнома;
давлат божи тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат.
Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси олдида жуда катта хизматлари бўлган ёки фан, техника ва маданият соҳасида юксак ютуқларга эришган, шунингдек республика учун қизиқарли касб ва малакага эга бўлган айрим шахслар "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасининг 1,2 ва 3-бандларида баён этилган талаблар ҳисобга олинмай, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ёки Қарақалпоғистон Республикаси ҳудудида диомий яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига ариза беради ва уни доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига тақдим этади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза-сўровнома-икки нусхада;
таржимаи ҳол 2 нусхада;
учта фотосурат
яшаш ёки ўқиш жойидан, белгиланган шаклдаги маълумотнома 2 нусхада;
иш ёки ўқиш жойидан, ишламайдиганлар эса фақат яшаш жойидан 2 нусхада маълумотнома тақдим этади, унда мазкур шахс давлат олдидаги ҳамма мажбуриятларини бажарганлиги ёки фуқароларнинг, давлат кооператив ёхуд бошқа жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари боғлиқ бўлган мулкий бор йўқлиги кўрсатилган бўлиб, туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланиши лозим;
чақириқ ёшидаги шахсни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод қилиш тўғрисида ҳарбий комиссариатдан маълумотнома;
давлат пошинаси тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш қуйидаги ҳолларда фуқаролик тўғрисидаги Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан расмийлаштирилади:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат армиясида ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек чет давлатда полицияга, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ўзга органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ёхуд бошқа ишончи маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда.
б) агарда, чет элда доимий яшовчи шахс 5 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобидан ўтмаган тақдирда консуллик муассасалари материалларни Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар. Ташқи ишлар вазирлиги ўз хулосаси билан материалларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборади. Комиссия тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор қабул қилиши учун таклиф киритади.
Ваколатли органларнинг ҳар бирида материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан умумий муддати эса-фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатлар очилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
Шоҳрух ҲОЖИМЕТОВ,
туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, катта лейтанат
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.