Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ

ишончли ҳимоя қилинади

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кескин ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаш, осойишта умр кечиришини кафолатлаш шу куннинг долзарб вазифасидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ҳам булар алоҳида таъкидланган.
Ушбу ҳужжатни ўзларининг дастуриламали қилиб олган туман Ички ишлар бўлими жамоаси фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бор маҳоратларини ишга солмоқдалар.
– Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда жамоат тартибини таъминлашнинг ўзига хос тизими яратилди, – дейди туман Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Фаррух Ахмедов. – Бу билан юртимизда тинчлик ҳамда осойишталикни кафолатлашда асосий омил бўлмоқда. Мутахассислар Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда соҳада ишларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидламоқдалар. Президент Фармони кейинги йилларда Ички ишлар органларида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Ҳақиқатан ҳам ушбу тизимда эскича қолипда, эскича андозаларда ишлаб, фақат статистик маълумотлар учун ишлагандек бўлиб қолганди. Бунинг орқасида фуқароларимизни қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани иккинчи планга, орқага суриб қўйилганди. Одамларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда сансолорликка солиниб, бир қатор жиноий ишлар яширилгани, очиғи, масъулиятсизлик кучайганди. Ана шу Фармон ишлаб чиқилиши асносида Давлатимиз раҳбари томонидан махсус Ишчи гуруҳ тузилиб, тарихда биринчи марта бу соҳа танқидий таҳлил қилинди ва барча камчиликлар рўйрост кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш учун тегишли режа ишлаб чиқилди.
Айни пайтда масъулият янада ошди. Уларни бажариш, хусусан, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жиноятларни фош этиш, ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш кучайтирилди. Шунингдек, терроризм ва диний экстремизмнинг янги таҳдидлари пайдо бўлаётган экан, уларга қарши кескин чора кўриш бизнинг биринчи даражадаги ишимиздир. Шунинг учун жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш, тергов органи мустақиллиги таъминланиб, уларнинг бу ваколатларини амалга ошириши учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Хуллас, Фармонда қайд этилганидек, туманда соҳани бевосита такомиллаштириш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириб, профилактик ишларни янада яхши йўлга қўйиш чоралари белгиланмоқда. Ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турли хилдаги жиноятларнинг олдини олиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Буларнинг ҳаммаси очиқлик ва шаффофликка, фуқаролар осойишталигини таъминлашга хизмат қилади.

Н.МУҲАММАД


Дата добавления: 12/05/2017 15:09;   Просмотров: 1417
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку