Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 15 нафар депутатлик гуруҳидан 10 нафар аъзолари иштирок этди. Йиғилишни O'zLiDeP туман Кенгаши раиси А.Умаров олиб борди.

Кун тартибида "Тумандаги АТ "Халқ банки" ва АТБ "Агробанк" тижорат банклари томонидан тадбиркорлик, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банк кредитлари берилиш ҳолатини ўрганиш" депутатларнинг тегишли оммавий ахборот воситаларига обунасини ташкил этиш" масалалари кўриб чиқилди.
Банкларда кредит бериш ҳолатини ўрганиш масаласи масъуллиги халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Акбар Маҳмудов, Шавкат Йўлдошевларга топширилди. Йиғилиш бугунги долзарб масалалар бўйича ўзаро савол-жавоб руҳида ўтди.

Р.Наимов


Последнее редактирование: 14/12/2018 15:27;   Просмотров: 996
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку