Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

Яқинда Ражабамин маҳалла фуқаролар йиғинида 19-Ражабамин сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Даврон Исломов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда маҳалла аҳли, узоқ-яқиндан келган сайловчилар иштирок этишди.

Депутат Д.Исломов сўзга чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича нафақат мамлакатда, балки туманда ҳам ижобий ишлар қилинаётгани хусусида гапириб берди. Бунинг учун биз, депутатлар фаоллик кўрсатиб, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун бор имкониятларни ишга солишимиз керак,-деди нотиқ.
Маҳалла оқсоқоли З.Ражабов, диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи Н.Юнусова, 44-мактаб директори Н.Соҳибназарова, сайловчилардан Матлуба Жалилова ва бошқалар ҳам тадбирда сўз олиб, депутатдан маҳаллада битта мактабгача таълим муассасаси, спорт майдончаси қурилишида кўмак беришини сўрашди. Ўз навбатида депутат сайловчилар саволларига жавоб қайтарар экан, муаммолар ечимини ҳал этишга сўз берди.

М.АҲРОРОВА, ЎзХДП туман кенгаши фаоли


Дата добавления: 09/06/2017 14:47;   Просмотров: 1468
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку