Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Бўшаб қолган халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Туман сайлов комиссияси ҚАРОРИ

Сиёсий партияларнинг туман Кенгаши раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11, 222 , 24 ва 44-моддаларига биноан Самарқанд туман сайлов комиссияси

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1.Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутатлигига номзодлар иловага асосан рўйхатга олинсин (рўйхат илова қилинади)

2.Ушбу қарор туман “Гулобод тонги” газетасида чоп этилсин.

Туман сайлов комиссияси раиси: К.ТоҲиров

Туман сайлов комиссияси котиби: Н.Саломов

2017 йил 17 январь, № 23

 

Туман сайлов комиссиясининг 2017 йил 17 январдаги 23-сонли қарорига илова

Бўшаб қолган халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши

депутатлигига номзодлар
РЎЙХАТИ

4-Сулфакабутак сайлов округи бўйича

1.Баҳриева Гулнора Ўлмасовна, 1960 йилда туғилган, Партиясиз, Самарқанд туман Сулфакабутак маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд туман Сулфакабутак маҳалласида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП туман Кенгаши томонидан;

2.Бўранова Дилшода Фарҳодовна, 1971 йилда туғилган, Партиясиз, Самарқанд туман Даштакиболо ҚВП мудири, Самарқанд шаҳри Тамҳид кўчаси, 40 уйда истиқомат қилади, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши томонидан;

3.Васлиддинов Азамат Аслиддинович, 1981 йилда туғилган, O’zLiDeP аъзоси, Самарқанд тумани “Акрам” масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд тумани Сулфакабутак маҳалласида яшайди, O’zLiDeP туман Кенгаши томонидан.

 

 


Дата добавления: 27/01/2017 14:57;   Просмотров: 1561
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку