Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОШ ҚОМУСИМИЗГА ЭҲТИРОМ

Бутун юртимизда бўлганидек, туманимизда ҳам Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами зўр шодиёналик билан нишонланди. 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида ўтказилган тантанали байрам тадбирида тумандаги барча соҳа вакиллари иштирок этишди.

- Бугун биз мамлакатимизнинг янги тарихидаги қутлуғ сана-халқимиз учун мустақил тараққиёт йўлини белгилаб, янги давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиб берган Конституциямизнинг 25 йиллигини байрам қилмоқдамиз, - деди тадбирни очган туман ҳокими Ш.Жамолов. - Ана шу қутлуғ айём билан барчангизни, сизлар тимсолингизда туманимиз халқини чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ў.Мамадалиевнинг "Конституциямиз-бахтимиз пойдевори" мавзусидаги маърўзаси тингланди. Шундан сўнг туман ҳокими Ш.Жамолов бир гуруҳ фаолларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонини тантанали равишда топширди.
Тадбир сўнгида туманимизнинг таниқли ва ёш истеъдодли санъаткорлари томонидан катта канцерт дастури намойиш этилди. Халқимизда байрамларимиз қўшалоқ бўлсин, деган тилак бор. Шу куни тадбир қатнашчилари марказий хиёбонда қурилган янги замонавий типдаги "Нуронийлар маскани" биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда газетамизнинг келгуси сонларида батафсил танишасиз.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Дата добавления: 08/12/2017 11:56;   Просмотров: 1263
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку