Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Бугунги кунда ҳар бир шахс кундалик ҳаётидан Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита мурожаат қилади ҳамда ушбу Асосий қонунга ўзининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берувчи олий юридик ҳужжат сифатида қарайди. Шунинг учун ҳам бизнинг демократик жамиятда яшаётган ҳар бир шахс Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини унинг ёрдамида ҳал эта билиши зарур.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституцияси инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Унда мамлакатимиз фуқароси ва давлат бир-бириги нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари балан ўзаро боғлиқлиги эътироф этилган. Конституциямизнинг 19-моддасига кўра, фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйиши ҳеч ким ҳақли эмас.
Мамлакатимиз Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқларига оид нормаларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечиришига замин яратмоқда. Ўзбекистонда инсоннинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асосий жиноий таъқиб ва хусусий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқлари ҳимоя этилишини таъминлашга қаратилган механизм - “Хабеас корпус” институти яратилди. Бу инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқулар тўғрисидаги халқаро пакт қоидалари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига тўла мосдир.
Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг эркинлик сари узоқ интилиш ва изланишлари натижасидир. Конституциямизни яратишда кўп асрлик миллий давлатчилик тажрибасига таянилди. Унда халқимизнинг тарихий анъаналари, миллий қадриятлари ва мустақил давлат ҳақидаги асрий орзуси мужассам. Конституцияда миллий манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, дунёдаги ривожланган ўнлаб мамлакатнинг Конституциявий тажрибасидан фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикси ҳуқуқий давлатчиликка интилмоқда. Бунда Конституция ва унга асосланиб қабул қилинган қонунлар устувор бўлиши назарда тутилди. Чунки Конституция ва қонунларимиз халқ иродасини, ҳар бир инсон ҳар бир фуқаронинг манфаатларини ўйлаб қабул қилинган. Зеро, муайян давлат инсон ҳуқуқларини ва имкониятларини ҳимоя қилса, у ҳам ўз навбатида, давлат жорий этган тартиб ва қоидаларига тўла амал қилиб яшайди. Давлат инсонларга хизмат қилиши кераклиги Конституцияда ўз ифодасини топди.
Мустақилликка эришган дастлабки кунларимизданоқ инсон ҳуқуқларига катта эътибор қаратилди. Хусусан, Асосий қонунимизнинг 2-моддасида: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”, деб белгилаб қўйилган. Шу боисдан давлат инсонни, унинг қадр-қимматини, ҳақ-ҳуқуқи, эркинликларини муҳофаза қилиш учун суд, адлия, прокуратура, ички ишлар ва мудофаа органлари тизимини ташкил этади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра 2017 йилнинг юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манафаатлари йили” деб эълон қилиниши юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни янада юқори босқичга кўтарди. Халқ қабулхоналари фаолият кўрсата бошлади. Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билаш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси сифатида белгилаб қўйилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг шаффофлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг ривожланиши ҳолати, замонавий талаблардан, халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши қатъий белгилаб қўйилган.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жамият таянчи эл юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Буни мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасидан то охирги моддасигача инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, Ватан равнақи ҳамда жамият тараққиётига хизмат қилиб келаётган умумбашарий ғоялар сингдирилганидан ҳам кўриш мумкин. Асосий қонунимизда инсонни улуғлаш, унинг эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ўз аксини топган. Бошқача айтганда, “Фуқаро-жамият-давлат ўртасидаги изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими асослаб берилди.
Шубҳасиз, асосий қонунимизда давлат ҳам, жамият ҳам, аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек,“Биз бошлаган ислоҳотларимизнинг пировард мақсади битта-адолатли жамият барпо этиш. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, инсон манфаатларини таъминлаш учун”. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги Конституциявий кафолатлар тизимини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ислоҳотлар жамиятнинг шу мақсад йўлидаги вазифаларига тўлиқ мос келмоқда, инсон ҳуқуқларини кафолатловчи миллий механизм яратилмоқда. Инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминловчи ва кафолатловчи давлат органлари тизимининг бехато ишлаши ва ихтисослашган нодавлат ташкилотларининг пайдо бўлишига кўмаклашмоқда.

Фарход МУХАММАДИЕВ,
туман 1-сон Давлат нотариал идораси нотариуси


Последнее редактирование: 20/10/2017 13:13;   Просмотров: 1433
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку