Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АТРОФЛИЧА ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Яқинда 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми талаблари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги молия бўлими, солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш бўлими, “Халқ банки туман филиали, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, масъул котиблари иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Норов бошқарди.

Йиғилишда қайд этилишича, туманда мазкур йўналишда бир қатор ижобий ишлар амарга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда фыуқароларга ушбу соҳада тўлиқ тушунча берилмаганлиги боис аризалар кўпайган. Биргина вилоят ҳокимлиги молия бошқармасига 54 та мурожаат келиб тушганлиги буни исботлаб турибди.

Вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Х.Тўйчиев, вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Х.Сафаров, бошқарманинг шўъба мудири Қ.Хушбақов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими масъул котиби А.Қўзибоевлар булар ҳақида тўлиқ маълумот берди ва йиғилиш иштирокчилари саволларига жавоблар қайтаришди.

Йиғилишда кун тартибига қўйилган масалалар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, иштирокчилар фикр ҳамда мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда қарор қабул қилинди.

СУРАТДА: тадбирдан лавҳалар акс этган.

Сурат муаллифи Б.Қодиров


Последнее редактирование: 31/03/2017 06:20;   Просмотров: 1463
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку