Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АСОСИЙ ҚОМУСИМИЗ – ЮКСАЛИШ ТАЯНЧИ

Барчага маълумки, бу йил Конституция қабул қилинган кунни нишонлаш алоҳида мазмун касб этмоқда. Негаки, унинг 25 йиллик юбилейи тантана қилинади. Шуниси эътиборлики Конституциямиз бош меъмори бўлган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий стратегиясини амалга ошириш соҳасида улкан натижаларга эришилди. Энг муҳими мустақил Ўзбекистонимиз дунёга танилди.

Бош қомусимизнинг ҳаётдаги ўрнини таҳлил қилар эканмиз, у нафақат бугунги кунимизнинг, балки буюк келажагимизнинг ҳақиқий пойдевори эканига яна бир бор амин бўлдик. Зеро, инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларини, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасини, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини ўзида мужассам этган конституциямиз мустақилликни мастаҳкамлашнинг, ҳар томонлама тараққий этган эрки фуқаролик жамияти барпо қилишнинг мукаммал дастуриламалидир. Ўтган 25 йил ичида у халқимиз дилидан чуқур жой олди. Унинг 16-моддасида шундай дейилган: “Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа нормативлар - ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”.
Шуниси ибратлики, ўтган йиллар давомида нотариал идоралари фаолиятини янада яхшилаш тўғрисида бир қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу билан нотариал идоралардаги шароитлар яхшиланди, аҳолига хизмат кўрсатиш юқори поғонага кўтарилди. Нотариал ҳаракатлар махфийлигини таъминлаш мақсадида алоҳида хона ажратилиб, фуқароларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун зарур қулайликлар яратилди. Шу билан бирга, нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларни қабул қилиш бевосита нотариал идорамиз биносида хазинабон томонидан амалга оширилмоқда. Тўловлар нақд ва банк пластик карточкалари орқали қабул қилинмоқда.
Хуллас, бизнинг Конституция, яъни ҳаётимизнинг асосий қонуни юксалишлар йўлида шахдам қадам ташламоқда. Унинг қадамлари қутлуғ ва улуғдир. Бир сўз билан: “Биз шу юрт фарзандимиз! Бизни ҳар қандай иллатлардан қўриқловчи, асровчи Асосий Қомусимиз бор!” Унинг ҳар бир сўзига амал қилиб ишласак, юртимизни обод қилишга интилсак, ўйлайманки ҳеч нарса бизга таҳдид сола олмайди.

М.НОРМАТОВ,
туман 2-сон Давлат нотариал идораси нотариуси


Дата добавления: 04/08/2017 14:48;   Просмотров: 1310
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку