Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг жорий йил 12 августдаги 1938-Қ сонли қарори қабул қилинди. Шунга асосан туман ҳудуди ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та секторга бўлинди.

4-секторга мен раҳбар бўлган туман давлат солиқ инспекцияси ва ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилди.
Қарор билан секторнинг асосий вазифалари уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳаларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, деҳқон хўжаликлари, томарқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактик ишларни кучайтириш ҳамда жиноий йўлдан қайтариш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш ҳисобланади.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан 4-сектор аъзолари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, тасдиқланган график асосида маҳаллаларда уйма уй юриб, аҳоли муаммолари алоҳида китобларга ёзиб борилди ва улар бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунда сектор ҳудудида янги иш ўринлари яратиш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил қилинди ҳамда мазкур ярмарка натижасига кура 12 нафар ишсиз юрган фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек, олиб борилган тарғибот ишлари натижасида ҳудуд бўйича 23 та янги юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва 16 та якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркор рўйхатга олинди ва уларга ишни ташкил қилиш мақсадида маслаҳатлар берилди.
Яшаш аҳволи оғир бўлган Навобод маҳалласидаги бир неча фуқаронинг уй-жойлари таъмирланди ва яшаш аҳволини яхшилаш учун янги уй-жой куриб берилди. Яна 12 та хонадонга оилавий шароити оғирлиги туфайли моддий ёрдам кўрсатилди.

Ш.АСЛИЕВ,
4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи.


Дата добавления: 20/10/2017 13:15;   Просмотров: 1213
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку