Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ЎРГАНИШ ПОЗИЦИЯСИ

Ўтган ҳафта 34-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтган йиғилишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ҳудудларда ўрганиш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди. Унда Самарқанд Давлат университети доценти, Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси Р.Юсупов ҳаракатлар стратегияси аҳамияти, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти хусусида гапириб берди.

Бундан ташқари Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси ассистенти М.Юсупов, Ўзбекистон демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёт кафедраси ассистенти Ш.Ҳошимов, бухгалтерия-ҳисоби ва аудит кафедраси ўқитувчиси О.Неъматов, СамДУ ЧТИ ўқитувчиси М.Ҳамдамова, маҳалла МФЙ раиси М.Набиев мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Р.Рашидова, маҳалла фаоли А.Шарофиддиновалар сўзга чиқиб ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш, унда белгиланган вазифаларни бажариш, ҳоли бандлиги ва реал даромадларини ошириш, миллатлараро тотувликни таъминлаш учун бор имкониятларни ишга солиш тўғрисида гапирдилар.
Бўлиб ўтган тадбирда кўрилган масала юзасидан кенгайтирилган қарор қабул қилинди.

Ф.ЖАББОРОВА


Дата добавления: 09/06/2017 14:14;   Просмотров: 1350
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку