Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ТАРАҚҚИЁТ ТАЯНЧИ

Ўзбекистонда ахборот оқими ҳеч қачон бугунги кундагидек тезкор ва шиддатли тус олмаган. Мамлакатимизда нафақат ҳар куни, балки ҳар соатда ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган улкан ўзгаришлар рўй бераётгани медиа-маконга ана шундай қайноқ руҳ бахш этаяпти. Буларни матубот нашрларидан ҳам билиб олса бўлади.

Негаки, ҳозир ҳар бир журналист, ҳар бир мухбир мамлакатимизда юз бераётган ҳодиса-воқеаларни ўрганиб, мушоҳада қилиб газета-журналлар саҳифаларига олиб чиқмоқда. Ўзини шу диёрнинг хушхабарчиси деб билган ҳар бир матбуот ходими янгиликларни ўз шарҳи билан халққа етказмоқда. Яқинда вилоятимизнинг энг кўзга кўринган “Hotel Registon” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш жамоат фонди томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йиди”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли”га бағишланган тадбирда булар алоҳида қайд этиб ўтилди.

Албатта, Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган беш йилга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, уни халққа оддий сўзлар билан тушунтириб беришда ОАВ ходимларидан катта маҳорат талаб этилади. Ушбу ҳужжат атрофимиздаги воқеликни, жараёнларни, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларни тубдан ўзгариб юборишини халқ билиши, уларда иштирок этиши лозим. Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-мундарижаси ҳам шундан иборат. Беҳуда ушбу мақоламизга “Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт таянчи” дея ном бермадик. Тараққиётимизни белгилаб берувчи ушбу ҳужжат бизни янада масъулият билан ишлашга даъват этади.

– Пойтахтимиз Тошкентда “Тараққиёт стратегияси” Маркази ташкил этилган бўлиб, у нодавлат нотижорат ташкилоти мақомига эгадир,-деди тадбирда сўз олган Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш жамоат фонди раҳбарининг ўринбосари Л.Усмонов. –Марказнинг асосий фаолияти Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган чораларни ҳаётга тадбиқ этиш ва ҳар томонлама қайта кўриб чиқиш, эксперт-лар ва жамоатчилик иштирокидаги муҳокамаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилиш ва демократлаштириш жараёнига фуқаролик институтлари вакиллари, мутахассислар ва олимларни кенг жалб қилишдан иборат. Ана шу вакиллар билан ҳар бир вилоятда,туманларда илмий-амалий, оммавий анжуманлар уюштириляпти. Анжуманларнинг таҳлилий баёни, илғор хорижий тажриба, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари ўрганилиб чиқиляпти.

Тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳусан Хўжамқулов, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Акбар Тошбеков, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори Мамаюсуф Пардаев ва бошқалар сўзга чиқиб, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш механизмлари мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини кескин ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек эзгу мақсадлар амалга оширилаётгани хусусида тўхталишди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси, вилоят драма Театри директори Баҳодир Шарофов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси ходими Элёр Улуғмуродов, Ўзбекистон Миллий Университети докторанти Отабек Тиллаевлар ҳам анжуманда сўз олиб жамоатчилик назорати мақсад ва вазифаларига тўхталиб, фуқаролик жамияти институтлари, босма ахборот воситаларининг мазкур соҳадаги энг муҳим вазифаси фуқароларнинг фикрлар хилма-хиллиги ва ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш асосида ахборотдан фойдаланиш имкониятига ҳар томонлама кўмаклашишлари лозимлигини уқдиришди.

Анжуманда Журналистлар бу борада амалга оштирилиши зарур бўлган вазифалар, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги Конституциявий ҳукуқини янада кенгроқ амалга ошириш механизмларини жорий этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифати учун масъулиятини ошириш ҳамда уларнинг самарали фаолият юритишини янада кучайтириш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини жамоатчилик учун янада ошкора формада ташкил қилиш, юртимизга амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, мамлакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализмни ҳисобга олган ҳолда таъминлаш борасида ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирни “Зарафшон”–“Самарқандский вестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев якунлаб вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида гапирди ва барчанинг келгуси ишларига омадлар тилади.

Н.МУҲАММАД


Последнее редактирование: 03/04/2017 13:01;   Просмотров: 1548
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку