Аллоҳнинг одамзодга берган мўъжизасидан бири - бу юракдир. Юрак бақувват, шу билан бирга нозик организмдир. Юрак раҳмдил, аммо дунёдаги ғам, шодлик, ғурбат, меҳнат ва ҳаёт ташвишларига бардош берадиган мураккаб-мўъжизали аппаратдир.
Қон айланиш системаси юрак, артерия, капиляр, вена ва лимфа томирларидан иборат. Юрак ва томирлар одам организмида Қоннинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Юрак Қон айланиш системасининг марказий органи бўлиб, вазни эркакларда 250-300 грамм, аёлларда эса 180-220 грамм бўлади. Юрак кўкрак Қафасида тўш суягининг орҚасида, иккала ўпканинг орасида жойлашган. Унинг кўпроҚ Қисми кўкрак бўшлиғининг чап томонида туради. Юрак насос сингари вена Қон томиридаги қонни суриб, артерия қон томирларига чиқариб беради. Талоқ қорин бўшлиғи чап қисмида, яъни қовурғалар остида жойлашган, унинг массаси катта одамда 150-200 грамм. Талоқда лимфоцитлар ҳосил бўлади. Уларни лимфа томирларига чиқариб туради. Лимфоцитлар одам организмининг иммунитет хусусиятини таъминлашда иштирок этади. Демак, жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланганда талоқда лимфоцитлар ҳосил бўлиши кўпаяди. Бунинг натижасида одам организмининг юқумли касалликлардан ҳимояланиш қобилияти (иммунитет) кучаяди. Одамда юрак-қон томир системасининг фаолияти, асосан, артериал йўли билан баҳоланади. Юрак ва қон томир касалликларининг кўп учрайдиган турига атеросклероз, гипертония, миокард инфаркт, инсульт кабилар киради. Буларнинг сабаби ёшликда кўп учрайдиган ангина, тонзилит, грипп, шамоллаш, асаб бузилиши, тоза ҳаводан баҳраманд бўлмаслик, дунё ташвишларига бардош бермаслик. ҳадисларда шундай дейилади: Одам кўп яшаши учун 99 та амал бор. Ким шу амалга сабр-қаноат қилса, узоқ умрга етишади. Демак, одам меҳнат ва спорт билан шуғулланиши ва эрталаб велосипедда ёки яёв юриши, айниқса, кечки овқатдан сўнг 1 соат пиёда юриши зарур, сигарет чекмаслик, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик даркор.
Юрак фаолиятини даволаш учун шифобахш ўсимликлардан фойдаланиш тавсия этилади. Масалан: шафран гулидан бир отим олиб, озгина новвот билан чой дамлаб истеъмол қилинади. Шунингдек, дорихоналарда табиий доривор гино билоба, қора андиз, қизил дўлона, валериана, лимонўт, минг япроқ, арслон қўйруқ, қалампир ялпиз каби ўсимликлардан тайёрланган перепарат мавжуд. Бу шифобахш ўсимликлар юрак фаолияти, инфаркт миокард, артериал қон босими каби касалликларга шифо беради.
Ҳожи Қамар МУАЗЗАМОВ,
доришунос
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.