дейди Олий тоифали кардиолог Санобар Фахритдинова
Ҳақиқатан ҳам киши юраги соғлом бўлса унинг меҳнатида унум бўлади, доимо яхши кайфият билан ишлайди. Юрак хасталикларини даволаш шифокорлари ўз қабулларига ташриф буюрган беморларга шундай дейишади. Ҳа, бундай оқ халат соҳибу, соҳибалари бир талай. Лекин, уларнинг ҳаммаси ҳам Гиппократ қасамига содиқ ҳолда иш юритадими? Санобар Мухитдиновна ҳалол меҳнати билан эл назарига тушган кардиологлардан бири.
Шифокор 1980 йилдан буён туман бирлашган касалхонасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида ишлайди. Ҳали бирор марта раҳбарият ёки беморлар эътирозини эшитгани йўқ. Доимо беморларни очиқ чеҳра билан қабул қилиб даволайди, уларнинг тезда тузалиб кетишлари учун бор билим ҳамда тажрибаларини ишга солади. Буларнинг боиси ўлароқ, ҳамма беморлар шифокор номини чуқур ҳурмат билан тилга олади.
– Мақсадимиз аҳоли саломатлигини таъминлаш экан, шу йўлда бор тажрибаларимизни ишга солаверамиз,-дейди кардиолог. - Раҳматли устозим Аҳрор Шамсиқулов беморлар билан хушмуомалада бўлар, уларни нафақат дорилар, балки ширин сўзлари билан ҳам даволардилар. Бизлардан ҳам шундай иш тутишни талаб этардилар. Устоз сўзларига амал қилиб ишлаб кам бўлганимиз йўқ.
Дарҳақиқат, олий тоифали кардиолог С.Фахритдинова ҳар куни 15-20 нафар беморлар дардига малҳам бўлмоқда. Унга ҳамшира Шаҳзода Холмуродова кўмак бериб келаяпти.
Т.ЮСУПОВ
СУРАТДА: Олий тоифали шифокор С.Фахритдинова бемор қон босимини ўлчамоқда.
Сурат муаллифи Баҳодури ЗОҲИР
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.