Йод микроэлементи қалқонсимон без гармонлари ишлаб чиқариш учун асосий манба ҳисобланади. Айнан қалқонсимон без гармонлари инсоннинг интеллектуал қобилиятини яхшилайди. Агарда ҳомиладор аёлларда қалқонсимон без хасталиги бўлса-ю, зарур озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаган бўлса, гўдагининг ақлий қобилияти тенгдошлариникига нисбатан ортда қолади.
Йод танқислиги шароитида ҳомиладорликнинг қалқонсимон без касалликлари билан кечиши таксикоз, ҳомила тушиш хавфи, гестозлар, артериал гипертензия (қон босимининг ошиши), ҳомила гипоксияси (кислород етишмаслиги), ҳомиланинг ўлик туғилиши, йўлдошнинг жойидан кўчиши ва вақтидан илгари кўзи ёриши каби асоратларга олиб келиши мумкин. Туғруқнинг ўзи эса тўлғоқнинг сустлиги, чилланинг эрта ва кечки даврида туғилган болада ўтиб кетувчи ва туғма гиотериоз учрайди.
А.МЎҲСИНОВА,
вилоят эндокринологиядиспансери бўлими мудири.
М.САМАТОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси эндикринологи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.