Инсон хотираси билан гўзаллик кашф этиб, том маънода ақл бовар қилмас ишларни яратади ва авлодларга гўзал хулқу феъл-атворни тортиқ қилади. Шундай экан олимларнинг фикрича, инсон ўз хотирасини мунтазам равишда машқ қилиб бориши лозим экан.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам инсон хотирасининг имкониятлари чексиз, десак асло муболаға бўлмайди. Олимларнинг тадқиқотларига кўра инсон хотираси 25 - 100 мингдан ортиқ сўзларни ёдда сақлаши мумкин экан ва буни амалда исбот этган кўплаб инсонларни мисол қилиб келтириш мумкин. Мисол учун Соҳибқирон Амир Темур бобомиз фавқулодда хотирага эга бўлган бўлса, Искандар Зулқарнайн жангчиларининг кўпчилигини исм-шарифи билан шахсан билган. Ҳозирда эса АҚШлик компьютер дастурчиси Билл Гейс минглаб кодли рақамларни ёддан биларкан. Бундан ташқари, ҳозирда замондошларимиздан бўлган кўплаб саҳна ва киноактёрларимиз бутун бошли асар мантларини ёддан билишлари ҳеч кимга сир эмас. АҚШ ва Германиядек давлатларда фуқаролар ёши ўтишига қарамай ақлни пешлаш мақсадида қўшимча равишда дорилфунунларга ёшлар қатори кириб ўқишига нима дейсиз?!
Юқоридаги далиллар шуни яна бир бор тасдиқлайдики, инсон хотирасини асло сўндириш учун эмас, балки мудом уни чархлаб туриши лозим экан. Бинобарин, шундай қилинса инсон миясидаги ҳужайраларнинг фаоллашуви натижасида юқори натижаларни қўлга киритиш мумкин экан. Шундан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш керакки, илм-фан хулосаларига кўра хотиранинг табиий имкониятлари уч қисмга, яъни таассурот, акс эттириш ва ёдда сақлаш жиҳати билан фарқланар экан. Дарҳақиқат, ҳар биримизга кўриш, мушоҳада қилиш, эслаб қолиш ва кўрган билганларимизни қиёслашдек ноёб тафаккурни берганлигининг ўзини фавқулодда бир ҳолат деб баҳолаш керак.
Хотирамизни янада у ёки бу даражада мустаҳкамлашнинг энг қулай йўлларидан бири бу шеър ёдлаш ёки бирор бир асар ёки ҳикоянинг матнини хотирада сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Албатта, бундан бирор ёд олинган нарса ёки асар парчасидан сўнг мияга дам бериш яхши натижа беради. Ва айниқса, ёд олинган нарсаларни вақти-вақти билан хотирлаб туриш ва такрорлаш ҳам яхши натижа бераркан. Хулосаларга кўра, бундай сўзлар мажмуаси турлича бўлса яхши бўларкан. Шундай экан ёд олинган ҳар бир жумла, сўз ёки сатр албатта бошқаларидан ажралиб туриши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, матнни ёдлаш жараёнида уларни ҳар хил рангларга бўяш ҳам яхши самара беради. Мисол учун, бирор бир шеър ёки асар парчасини ёд олишда уларнинг қайси тилда бирор бир рангга бўяш матнни тез ёдлаш билан бирга уни хотирада нисбатан осон муҳрлаш имкониятини юзага келтиради.
Хотирани мустаҳкамлашнинг яна бир жиҳати шундан иборат эканки, ҳар гал навбатдаги ёд олиш ёки матнларни хотирлашга киришишдан аввал хотирадагиларни ёдга олиш, уларни хотирлаш, баҳоли-қудрат бу ишларни тизимли равишда кундалик эҳтиёжга айлантириш оқибатда яхшигина натижаларни ҳам олиб келади. Шу тариқа ўз хотирангизни изчил равишда чархлаб, шахсий ҳаётда адашмаслик, давра ва суҳбатларда билим ҳамда тажрибангизни қўллаган ҳолда дўстларингиз эътиборини қозонишингиз мумкин.
Хидирали БОТИРОВ
Завқиддин БОЗОРОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.