Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СИЛ КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА

Инсоният тарихан ҳаётида ҳар хил касалликларни бошдан ўтказади. Шундай касалликлар борки, уларни ўз вақтида эмлаш керак. Бу сил касаллигидир. Сил касаллигига йўлиққан инсон молиявий аҳволи ва ёшига қарамай ҳаётдан кўз юмарди. Тиббиёт соҳасида эришилаётган барча ютуқларга қарамай, уни сезмай қолиш мумкин.

Сил, туберкулёз - турли аъзолар, асосан, ўпкада ўзига хос яллиғли ўзгаришлар рўй бериши билан тавсифланадиган юқумли сурункали касаллик. Одамларда учрайдиган силни Фтизиатрия ўрганади. Немис микробиологи Роберт Кох 1882 йил 24 мартда Берлиндаги Физиологлар уюшмасида "Сил этиологияси" ҳақида маъруза қилиб, бутун дунёга касаллик қўзғатувчиси тўғрисида маълумот берди. Сил касаллиги қадимдан маълум. Касаллик белгилари Гиппократ, Ибн Сино асарларида ҳам таърифланган. Сил билан одамлардан ташқари, уй ҳайвонлари (асосан, қорамол), уй паррандалари (товуқ, курка) касалланади. Одамларда касалликнинг асосий манбаи ўпка сили билан оғриб, микобактериялар аралаш балғам ташлаб юрадиган беморлардир. Туберкулёз ҳаммадан кўп ҳаво-томчи йўли билан тарқалади: йўталганда, аксирганда микробактерияли балғам ва шиллиқ зарралари ҳавога тарқалиб атрофидаги буюмларга тушади. Сил микобактерияси, асосан, нафас йўллари орқали киради. У бошқа микробларга нисбатан ташқи муҳитнинг турли таъсирларига жуда чидамли бўлиб, ўзининг яшаш ва кўпайиш хусусиятларини узоқ муддат давомида сақлаб қолади. Бу касаллик очиқ ва яширин шаклида булади. Касалликнинг очиқ шаклида бемор балғамида сил микобактериялари топилади; бемор гигиена қоидаларига риоя қилмаса, бошқаларга касал юктирувчи бўлиб қолиши мумкин. Касалликнинг яширин шаклида микобактериялар балғамда топилмайди, бундай беморлар атрофидагилар учун юқумли бўлмайди. Сил билан оғриган бемор барча гигиена қоидаларига риоя қилса, амалда атрофдагилар учун хавфли бўлмайди. Сил микобактериялари фақат ўпкани эмас, балки организмда соч ва тирноқдан бошқа бўғимлар, суяклар, мия пардалари, буйраклар ва бошқа аъзоларни зарарлайди. Бирламчи силда касаллик аломатлари яққол намоён бўлмайди. Бироқ тери остига туберкулин юбориб ўтказиладиган Манту синамаси мусбат чиқса ва беморда касалликнинг умумий белгилари (ранг кетиши, қувватсизлик, уйқу ва иштаҳа бузилиши, тез толиқиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, тунда терлаш) пайдо бўлса, бу сил интоксикациясидан дарак беради. Ёш болаларда касаллик мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга қараганда оғирроқ ўтади, аксари асоратлар кузатилади. Шунинг учун барча юқумли касалликларга дучор беморлар профилактик ишларни врач маслаҳати асосида бажариши шарт.

М.ШУКУРОВА,
туман силга қарши бўлим мудири
Н.ХОЛИҚОВА,
фтизиатр


Дата добавления: 10/05/2019 15:47;   Просмотров: 1148
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку