Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШОЛҒОМ - ДОРИВОР САБЗАВОТ

Шолғом озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг истеъмол қилиниши билан бирга, ундан қадимдан қатор касалликларга даъво сифатида ҳам фойдаланиб келинган. Абу Али ибн Сино шолғомни ўртаси уйилиб, мум ва гулмой солиниб қўрда кўмилгани билан тери касалликларини совуқдан пайдо бўлган яра ва ёрилишларини даволаган.

Шолғомда халқ табобатида ўпка, нафас йўли касалликларида, иситма баланд бўлганида, юрак безовта бўлганида фойдаланадиган тузатиш ҳамда антисептик, оғриқ қолдирувчи ҳусусиятлар ҳам мавжуд. Шолғомнинг қайнатиб пиширилгани ҳамда унинг шарбати бронхиал астма, кўксов касаллигида қаттиқ йўтал пайдо бўлганда, ўткир ларингитда, шамоллаш натижасида овоз йўқолганда, уйқусизликда фойда беради. Шолғом асосан озиқ-овқат маҳсулоти сифатида истеъмол қилинса-да, даволовчи восита эканлиги билан ҳам катта аҳамиятга эга. Шолғом илдиз меваси таркибида қанд, минерал тузлар, дармон-дори (В1,В2,В6,РР, каротин)лар, пантотен кислотаси оқсил, карбон сувлари жо бўлган. Шу билан бирга, калий, калций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуд. У гўшт билан пиширилгани кўкра ва томоқни юмшатади. Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини ростлайди, юрак беҳаловатлигида ажойиб малҳам бўлаолади. Унинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам беради. Шолғомнинг барги пешобни юргизтиради. Бунинг учун 10 грамм барг 100 грамм сувда дамланади. Шолғом уруғи, айниқса, эркакларга фойдалидир. Шолғом еган инсон куч-қувватга тўлади ҳамда иштаҳаси очилади.
Уй шароитида шолғомдан дори тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига бир стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатиб ичилади. Бу қайнатма уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўтайди.

Ҳожи ҚАМАР МУАЗЗАМОВ,
фармацевт


Дата добавления: 03/05/2019 14:33;   Просмотров: 909
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку