Ерда ўсган ҳар бир гиёҳ, ўсимлик борки, уларнинг аксарияти фойдали, инсон саломатлиги учун шифобахш аҳамиятга эга. Сабзавотлар орасида сабзи ҳам ана шундай аҳамиятга эга.
Сабзи асосан қизил ва сариқ рангда бўлиб, ҳар бир киши ўз дидига қараб истеъмол қилади. Асосан қизил сабзи ширин ва шифобахшлиги билан ажралиб туради. Сабзи ошқозон ва ичакларни ҳар хил зарар келтирувчи моддалардан халос этади.
У жигар ва талоқ фаолиятини яхшилаб, меъда қувватини оширади, ични юмшатади, одамга қувват бахш этиб, балғамни кўчиради. Буйрак ва сийдик йўлларидаги тошни майдалаб чиқаради. Йўталнинг олдини олади.
Агар сабзидан тайёрланган мураббо истеъмол қилинса, "водянка"га даводир. Агар ҳомиладор хотинлар сабзини баргини тагдан кўтариб, тухумини истеъмол қилса, туғишлари осон бўлади.
Сабзи ва унинг баргини тўғраб чақалоқларни чўмилтирса, бола ўзини яхши ҳис қилади.
Асал қўшилган сабзи мураббоси баданни тозалаб, одамга қувват бахш этади. Агар мураббога долчин, занжабил ва қалампирмунчоқ қўшиб истеъмол қилинса, эркаклик қувватини оширади. Сабзини эчки гўшти билан пишириб еса қонни тозалайди, уруғини шолғом ва турп тухуми билан аралаштириб истеъмол қилса, буйрак ва сийдик йўлларидаги тошни майдалаб, касалликни бартараф этади.
Ҳожи Қамар МУАЗЗАМОВ, фармацевт
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.