Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ўзбекистон қайси давлатларда яратилган "Сovid-19" вакциналарини ўрганаётгани маълум қилинди

Айни кунларда Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб боряпти.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов айтиб ўтди.

«Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз», – дейди Р. Икромов.


Дата добавления: 12/08/2020 09:43;   Просмотров: 736
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку