Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОЛДИ ОЛИНСА ДАРД ЧЕКИНАДИ

Сил - юқумли касаллик эканлиги барчага маълум. Ушбу хасталикни даволаш ва унинг олдини олишда қандай янгиликлар мавжуд? Умуман силдан қандай халос бўлиш мумкин? Самарқанд вилоят силга қарши курашиш диспансери бош шифокори ўринбосари Қаландар Қўйлиев ва 63-тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси раиси Бектош Ҳусанов билан суҳбат ана шу мавзуга қаратилди.

- Ҳозирги кунда мамлакатимизда силга қарши курашишнинг янги босқичларига ўтилган, замонавий текширув ва даволаш усуллари мавжуд, - дейди Қ.Қўйлиев. - Жумладан, диспансерда болаларда силни эрта аниқлаш учун илғор текширув - диаскен тест синалмасидан фаол фойдаланмоқда. Бу ерда 2018 йил мобайнида ётиб даволанган беморларнинг деярли ярми назоратдан ўтказилди. Шундан кўриниб турибдики, сил хавфли касаллик бўлса-да, унинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун касалликка қарши ўз вақтида эмлатиш, силнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлган даврда зудлик билан врачга мурожаат қилиш даркор. Даволаш ўз вақтида, тўлиқ ўтказилса бемор бутунлай соғайиб кетиш тажрибада исботланган.
Айтиш жоизки, шифо маскани 610 ўринга мўлжалланган бўлиб, 100 ўринлик жарроҳ блоки, (кўкрак қафаси, суяк бўғим ва ўпкадан ташқари) жарроҳлик бўлимлари, 60 ўринли болалар бўлими, 435 ўринли терапия ва 15 ўринли интенсив терапия бўлимидан иборат. Диспансер базасида 27 нафар фтизиатр, 9 нафар фтизиожарроҳ, 4 нафар фтизиопедиатр, стоматолог, акушер-гинеколог, отолоринголог, эндокринолог, терапевт, физиотерапевт, 3 нафар нурли диагностика ва УЗИ мутахассиси ҳамда 4 нафар врач-лаборант фаолият кўрсатади. Бизда 2017 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган "Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари"га бағишланган мажлис баёни, 2019 йил 13-февралдаги ПҚ-4191 сонли "Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Унга мувофиқ муассасада амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича "Маҳорат дарслари" ташкил этилганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг консультанти, Нидерландия силга қарши курашиш ассоциациясининг бош консультанти доктор Гунта Дравниеце, ташкилотнинг Ўзбекистондаги вакиллари Шарофиддин Юлдошев, Жамшид Гадоев ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мутахассислари ҳамда диспансер маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатаётган 90 дан ортиқ фтизиатр врачга сил касаллигининг 1-қатор дориларига турғун шакли кўп ва кенг антибактериал дориларга турғун дастури асосида даволанаётган беморларни янги инновацион даволаш тартибида, қисқа даволаш курсли антибактериал дори воситаларини татбиқ этилиши тўғрисида мастер класс шаклдаги ўқув семинари ўтказилди. Шунингдек, вилоятда сил касаллигининг турғун шакли билан диспансер ҳисобидаги кўп ва кенг антибактериал дориларга турғун классик даволаш дастури билан 50 нафардан ортиқ бемор кўрилиб, уларнинг тиббий картаси тиббий даволаш кенгашида қайта ўрганиб чиқилди. Бунда 11 нафар беморни қисқа муддатли антибактериал инновацион курси бўйича даволаш тиббий кенгаши қарори асосида даволаш тартиби белгиланди. Шунингдек, кўп антибактериал дориларга турғун ("МЛУТБ") бўлган шаклда классик даволаш дастури билан 5 нафар беморда даволаш тартиби қайта ўрганилиб, самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида кенг антибактериал дориларга турғун дастурига олишга қарор қилинди.
Сил касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даволаш чора-тадбирлари бўйича аҳолига сифатли ва тўлақонли фтизиатрик хизматни кўрсатишда малакали фтизиатрлар Абдували Ашуров, Гулшан Суюнова ва фтизиожарроҳлар Фарҳод Қўйсинов ҳамда Имомқул Қодировлар намунали фаолият олиб бормоқдалар.
Б.Ҳусанов, фикрлари:
- Вилоят силга қарши курашиш диспансери қошида иш юритаётган жамоамиз ҳам бугунги кунда силга чалинган беморларда ногиронликни барвақт аниқлаш, уларни соғломлаштириш борасида кенг кўламли вазифаларни амалга ошираётир. Бемор ва ногиронларни кўрикдан ўтказиш учун эса ташкилотда барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Зарур тиббий жиҳозлар, компьютер билан таъминланганлиги, автомашина ажратилганлиги фаолиятга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Касалларни стационарда, зарурат туғилганда уйида текшириш самарали усул эканлиги ўз тасдиғини топаяпти. Мамлакатимизда силни даволаш бўйича қўлланилаётган янгиликлар бизни ҳам мамнун этмоқда. Гап шундаки, бирламчи ногиронликни белгилаш миқдори йилдан-йилга камайиб бораётир. Яна бир гап. Биз беморларни қайта кўрикдан ўтказишда уларнинг бир қисми тўлиқ шифо топганига гувоқ бўлаяпмиз. Масалан, қайта кўрикка жалб этилган 146 нафар беморнинг 8 нафарига ногиронлик белгиланмаганлиги, 7 кишининг гуруҳи енгиллаштирилганлиги фикримизнинг исботи ҳисобланади.

Ҳ. ШУКУРОВ
Суратда: фтизиатрлар
фаолиятидан лавҳа акс эттирилган.


Последнее редактирование: 04/06/2019 14:58;   Просмотров: 931
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку