Одамнинг иммунитет танқислиги вируси 1983 йилда иккита лабораторияда мустақил равишда франциялик олим Люк Монтанье, Пастер институти олими Роберт Галло раҳбарлигида АҚШдаги саратон касаллиги миллий институтида ажратиб олинди. 1985 йилда эса мазкур вирусга одамнинг иммунитет тан-қислиги вируси – ОИВ номи берилди.
Ушбу касалликдан энг кўп азият чекаётган мамлакатлар Африка қитъасининг Саҳрои Кабир чўлидан жанубдаги мамлакатлар бўлиб, бу ҳудудда дунё бўйича ОИВдан зарарланганларнинг 70 фоизидан кўпроғи (25 миллион киши) яшамоқда. Ўтган асрнинг 80-йилларида янги касаллик сифатида “ОИТС” номи билан қайд этилган касаллик бугунги кунга келиб дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилди. ОИВ инфекциясини ретровируслар оиласига кирувчи лентивируслар чақиради. Ушбу вирус организмнинг иммун тизимига масъул бўлган оқ қон (лейкоцитлар) олиб келади, натижада одам организми ҳар-хил касалликларга, шу жумладан юқумли касалликларга, ўсмаларга ва одам учун хавфли бўлган касалликларга берилувчан бўлиб қолади.
Тиббий ва маиший хизмат муассасаларига мурожаат қилганда, Сизга нисбатан ишлатиладиган жиҳоз ва асбобларнинг софлигига ишонч ҳосил қилинг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда тиббий муолажаларга ишлатиладиган тиббиёт жиҳозлари (игна, шприц, система, катетр ва бошқалар) беморнинг ёки унга қаровчи шахснинг кўз ўнгида очилиши ва ишлатилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, беморларга кўп марта ишлатиладиган тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий жиҳозларнинг софлигини таъминлашни ташкил этиш муассаса раҳбари, бўлим мудири, бош ҳамшира ва катта ҳамширалар зиммасига юклатилган.
Уй шароитида тиббий муолажалар ўтказилиши ман этилган. Шошилинч ҳолатларда тиббий муолажалар ўтказилганда бир марта ишлатиладиган тиббий жиҳозлардан фойдаланиш, уларни қайта ишлатилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш белгиланган.
Ҳар бир инсон томонидан гигиена қоидаларига риоя қилиш, қон орқали юқадиган инфекцияларнинг олдини олишда муҳим омил тозаликдир. Устара, тиш шёткаси, маникюр ва педикюр жамламалари ҳар бир киши учун алоҳида бўлиши лозим.
Касалликни эрта аниқлаш, уни ўз вақтида даволаш ҳаёт сифатини оширади ва бемор умрини узайтиради. Энг аввало инфекция юқишининг олдини олиш, касалликни даволаш афзаллигини унутмаслигимиз лозим. Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширув инсоннинг хоҳишига кўра, махфийликда амалга оширилади. Соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш саломатлигимизни сақлашнинг асосий гарови эканлигини ёддан чиқармаслигимиз лозим.
Н.ТОШПЎЛАТОВА,
Самарқанд вилоят
ОИТСга қарши
курашиш маркази врач эпидемиологи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.