Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МОЛУ ЖОНИНГИЗ ОМОН БЎЛСИН

Тирик мавжудот борки, соғлом ҳаёт сари интилади. Шу жумладан, чорва молларини парваришлашда саломатлик қоидаларига риоя қилиш лозим. Кейинги йилларда чорва молларига турли касалликлар, айниқса, нодуляр дерматит касаллиги таҳдид солмоқда.

Нодуляр дерматит - юқумли, вирус чақирувчи касаллик бўлиб, иситма, гавданинг терисида бўртмаларнинг пайдо бўлиши, кўз, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шиллиқ пардаларининг жароҳатланиши билан кечади. Касалланган молнинг маҳсулдорлиги пасайиб кетади, соғлом сутини миқдори ва сифати озаяди, терининг сифати пасаяди, бўғоз моллар бола ташлайди, 80-90 фоиз моллар кўпайишдан тўхтайди.
Нодуляр дерматит касаллигида ўлим даражаси 1-5 фоизни ташкил қилади. Касаллик асосан 1 ойгача чўзилади ҳамда иссиқ ва намли мавсумда, балиқчилик ҳудудларида, кўл ҳудудларида кўпроқ учрайди. Жинсига, ёшига, вазннига қарамасдан барча қорамоллар касалланади. Нодуляр дерматит Зооноз касаллик ҳисобланиб, фақат қорамолларга хосдир. Бу касаллик билан одамлар касалланмайди.
Касал ҳайвонларни сақлаш, асраш, тўйимли озуқалар билан боқиб озиқлантириш бўйича яхши ва қулай шароитлар яратиш лозим. Соғлом ҳайвонлар эмланади ва уларнинг тери қопламларига доривор ва дезинфекцион воситалар билан ишлов бериш керак.
Чорвачилик хўжаликлари раҳбар ва ходимларига ҳамда чорва моллари боқаётган хонадон эгаларига шуни эслатиб ўтамизки, мобода молларингизда юқоридаги ҳолат бўйича нодуляр дерматит касаллиги кузатилса, дарҳол ветеринария шохобчаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ш.ҲАБИБОВ,
туман ветеринария бўлими бошлиғи


Дата добавления: 24/05/2019 14:36;   Просмотров: 905
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку