Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КОРОНАВИРУСНИНГ ЭНГ ЗАИФ НУҚТАСИ АНИҚЛАНДИ

Даниялик олимлар гуруҳи коронавирусда "Ахиллес товони"ни аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилишди. Вируслар иммун тизимининг мудофаасини қандай йўқ қилиши мумкинлиги аниқланди.

 Тадқиқот давомида олимлар коронавирусни герпес билан солишти-ришди. Тана ҳужайраларида бу вирус оқсилни сақлаб қолади, натижада  STING деб аталадиган модда ҳосил бўлади. Протеин блокланганида, вируснинг организмдаги ҳаракати секинлашади ва шу иммунитет тизимининг ҳимоясини бузади. Тадқиқотчилар коронавируснинг баъзи тури худди шундай ҳаракат қилишини таъкидладилар - бу ушбу ин-фекциянинг заиф нуқтаси. Ҳозирги вақтда мутахассислар оқсилларнинг блокланиши ва организмдаги вируснинг кейинги ҳаракатларининг олдини олиш усулларини аниқламоқда. Агар олимларнинг тахминлари тасдиқланса, янги кашфиёт нафақат коронавирус билан курашиш, балки грипп ва герписга қарши янада самарали муолажани яратишда ёрдам беради.

Ф. МАҲМУДОВА тайёрлади.


Дата добавления: 19/09/2020 18:04;   Просмотров: 592
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку