Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЖИГАР САРАТОНИ

Жигарнинг бирламчи саратони бошқа хавфли ўсмалар орасида 7-8-ўринни эгаллайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, бу касаллик билан йилига 250 мингдан ортиқ киши хасталанади.

Хасталик айниқса, ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқалган. Энг кўп касалланиш эса Африка жанубида – Мозамбик, Нигерия, Жанубий Африка Республикасида учрайди. Ўртача касалланиш жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари бўлган Япония, Индонезия, Хитой ва бошқаларда ҳам учрайди. Европа давлатларида эса кам. Ўзбекистонимизда бўлса Навоий, Наманган ва Самарқанд вилоятларида энг кўп, Хоразм ва Тошкент вилоятларида эса кам. Болаларнинг 3 фоизида ҳам ўсмалар учрайди.
Касаллик сабаблари сурункали гепатитдир. Унинг “В” ва “С” билан боғлиқлиги ўрганилган. Гепатит “А”да эса бу нарса исботини топмаган. Дунё бўйича 330 млндан ортиқ вирусли гепатит билан оғриган беморлар рўйхатга олинган. Касалликнинг аниқ этимологик омилларидан бири овқат маҳсулотларининг Aspergellis flavus- моғор замбуруғлари ишлаб чиқарадиган заҳарли афлотоксин билан ифлосланишидир. Бу асосан моғорланган ун, жўхори, гуруч, ловия, нўхат, ерёнғоқ (арахис) ва бошқаларда пайдо бўлади. Тажриба сифатида ҳайвонларга моғорланган дон берилганда жигар ўсмаси пайдо бўлган. Жигар саратонини ривожланишига алкоголли ичимликларнинг аҳамияти катта. Касалланганлар ўртасида алкаголни сурункали истеъмол қиладиганлар сони соғлом турмуш тарзини кечирадиган кишиларга нисбатан кўп учрайди. Жигар церрози ва саратон кўпинча биргаликда учрайди. Бирламчи жигар саратони билан оғриган беморларда бундан ҳам кўпроқ, 50-80% церрозга хос ўзгаришлар топилади. Церрозда кузатиладиган некрозлар ва регенератив ўчоқлари саратон пайдо бўлишини тезлаштиради. Клиник белгиларида, умумий ҳолсизлик, иштаҳани пасайиши, пайпаслаганда жигарда оғриқ бўлишидир. Иситма чиқиши кўпчилик беморларда кузатилади, баъзи беморларда қисқа, бошқаларида узоқ муддатли бўлади. Асцит жигар саратони билан оғриган беморларда қарийб ярмида учрайди. Талоқ катталашиши жигар саратонининг кечки босқичларида учрайди. Самарқанд онкология диспансерида жигар раки билан ҳисобга турувчилар сони ортиб бормоқда. Шунга қарамай диспансерда йирик ҳажмдаги операциялар амалга ошириляпти. Ҳозирги вақтда ишлатиладиган бирламчи профилактиканинг усули гепатит вирусига қарши иммуноглобулин қўлланилишидир. Иккиламчи профилактикаси сурункали гепатитлар, церроз ва вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини даволаш самарадорлигини кескин оширишди. Хасталикнинг олдини олиш учун алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик, аччиқ, дудланган маҳсуллотларни камроқ истеъмол қилиш, табиий витаминларга бой овқатларни кўпроқ ишлатиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Сурункали гепатит, вирусли гепатит ва жигар церрози билан даволаниб юрган беморлар мунтазам УТТ ва онколог кўригида бўлиб туриш тавсия этилади.

О.ТУРСУНОВ, онкожарроҳ, гепатолог


Дата добавления: 02/06/2017 13:52;   Просмотров: 3876
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку