Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОН РУҲИЯТИ

"Соғ танда соғлом ақл"дейишади доноларимиз. Дарҳақиқат, бугунги доруломон кунимизда яна бир муҳим нарса, руҳий бардамлигимиз ҳам соғлом турмуш тарзимизда катта аҳамият касб этмоқда.

Оила аталмиш муқаддас даргоҳда аввало фарзандларига тўғри тарбияни бера олишлари учун ота ва онани руҳияти соғлом бўлиши керак. Ҳар бир ички аъзоларимизда касалликлар учраши мумкин бўлганидек, бизни руҳиятимиз ҳам касалликка чалиниши мумкин.
Бунга: хотира ва интеллектуал салоҳиятни пасайиши, диққатнинг бузилиши, доимий миядан кетмайдиган "шилқим" ва асоссиз фикрлар, сабабсиз қўрқув-ваҳималар, доимий равишда тушкун кайфиятда юриш, васваса гапларни гапириш, уйқу бузилиши каби ўзгаришлар мисол бўла олади. Агар сиз ўз яқинларингизда бундай ўзгаришларни сезсангиз, бунга эътибор қаратишингиз, унинг соғлигини тиклашда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Зероки, соғлом оила, бу тинч маҳалла, тинч маҳалла эса обод юрт равнақини белгилайди.

З.МАЪМУРОВА,
шифокор


Дата добавления: 10/08/2018 12:22;   Просмотров: 1200
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку