Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОН ҲАЙРАТИДАГИ ЎСИМЛИК

Табиат оламида шундай ўсимликлар борки, улар инсон ҳаёт-фаолияти, қувончу фожиасига ҳам минг йиллар оша шерик бўлиб келган.

“Инсонга ҳаёт ато қилувчи” деб номланадиган женьшень эса унга илоҳий қувват ва сиҳат-саломатлик .

Тарихий маълумотларга кўра у бундан тўрт минг йил олдин ҳам шарқ ҳалқларида айниқса, бунда Хитой табобати етакчилик қилиб, ундан инсонлар хасталикларига даво сифатида фойдаланганлар. У Хитой ва Тибет тиббиётида машҳур бўлишига қарамай Х асрда бизда ҳам уни билишган. Ватандош олимимиз, тиббиёт соҳасининг шаҳоншоҳи Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида женьшень ҳақида батафсил ёзиб қолдирган. Мазкур ўсимлик шуҳрати шу қадар юксак бўлганки, бунга Хитойни мисол тариқасида келтириш мумкин. У чин маънода ўз шуҳратидан ташқари фожиаларга ҳам сабаб бўлган ва уни териб-йиғиб олиш задагонлар қўлида бўлиши оддий фуқароларни қарамликка олиб келган. Мисол учун, 1709 йилдан бошлаб Хитой ҳукумдори Канъ-Хи женъшенини бутунлай ўз қўлига олади. Унинг фармони билан женьшень топиб йиғувчи соқчилар орқали ўрмонга овқати билан олиб борилиб, маълум муҳлатдан сўнг махсус текширув орқали улардан ўсимликларни олишган ва ҳақ тўлашган. Шу тариқа у ҳоқон ихтиёрида сотилиб, маблағи саройга йиғилган. Албатта, уни топиб йиғувчилар муайян малакага эга бўлганлар.

Чунки ўсимлик бозорда ўз вазнига нисбатан 2-3 хисса кўп олтин билан баҳоланган ва энг йирик женьшень 1905 йилда топилган бўлиб, унинг вазни 600 грамм бўлган ва бозорда 1800 доллар, олган кимса эса Шанхайда уни 5000 долларга пуллагани тарихдан маьлум. Муҳими шундаки, инсонлар уни барча хасталикларга даво деб ҳисоблашган . Шарқнинг энг қиммматбаҳо ўсимлиги оврўпаликларни ҳам ўзига ром этади ва бу “тузоққа” биринчи бўлиб голландиялик савдогарлар тушади. Аммо улар ҳеч қандай наф кўрмагач, бу ўсимлик уларнинг киноясига айланган бўлсада, бироқ Осиёда унинг шуҳрати орта боради ва ноёб туҳфага айланади. Шу боис Корея ҳукумдори масалан, Япония давлат бошлиғига, Хитой ҳукумдори Франция ҳукумдори Людовик XIV га ,1725 йида Хитой ҳукумдори Рим папасига уни совға қилганлар. Руслар эса Европаликлардан ўзиб кетди ва 1678 йилда Хитой элчиси подшо Алексейга женьшенъ совға қилади ва тез орода у ҳақда китоб чиқарилади. Худди шундай тортиқ Хитой хоқони Буғдихон томонидан Николай II га ҳам тортиқ қилинган.

Қарангки, Канададан тарқалган шов-шувли хабар Оврўпадаги нотуғри тасаввурларга чек қўяди. Француз миссионерлари Л. Мондиал ботаниклар томонидан ўрмонда шифобахш ўсимлик топилганлигини маълум қилади. Шимолий Америка эса ҳар мавсумда женьшенъни Оврўпа бозорларига етказиб туради, XIX аср охирида АҚШдан Хитойдан йилига 50 кг атрофида женьшенъ ҳам беролмади ва шу тариқа захираси тугай бошлади. Хўш, шундай экан бу хақда илм-фан нима дейди, олимлар кашфиётлари-чи?

Тарих гувоҳлик беришича илк бор женъшенни Карл Линней фанга олиб кирган ва 1753 йилда унга панакс, яъни “пан”-барча ва “акас”-даволовчи, деган ном беради. Унинг илдизи одамга ўхшайди, барглари эса мураккаб бўлганлиги учун беш япроқли дейилган. Афсуски, у даврда шарқ женъшени бўлмаган. Нидерландия ботаниги Зиболъд 1830 йилда Шарқий Осиё флорасини ўрганган бўлса, Мейер даврида Осиё женъшени 1842 йилдан “Папакс чинзенг” деб юритиладиган бўлди. Ҳозирда фанда оддий америка ва сохта женьшеннинг турлари маълум.

Рус олимларидан М.Голявко, И.Андреева, И.Брехнан ва бошқалар унинг таркибида гликозидлар, эфир мойлари, смола, В1 ва В2 каби дармондорилар борлигини аниқлашди. Ҳозирда унинг илдизидан тайёрланган кукун дамлама умрни узайтириш, таносил безлар фаолиятини яхшилаш, невроз, асаб, ошқозон, жигар ва бошқа хасталикларни даволашда фойдаланилади. Собиқ Иттифоқ даврида Узоқ Шарқ, Украина, Белоруссия ва Болтиқбўйи республикаларида сунъий женьшензорлар барпо қилинади, ҳозирда эса ушбу ўсимлик кўплаб ботаника боғларида ўстирилади.

ХИДИРАЛИ БОТИРОВ, қишлоқ хўжалик фанлари доктори,

ЗУБАЙДУЛЛА ИЗЗАТУЛЛАЕВ, СамДУ экология кафедраси профессори

 


Дата добавления: 27/01/2017 15:09;   Просмотров: 1728
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку