Барчамизга маълумки, гиёҳвандлик оқибатида кўплаб оғир жиноятлар содир этилмоқда, тинч-тотув оилалар барбод бўлиб, тирик етим болалар кўпаймоқда. Афсус ва надоматлар билан таъкидлаш жоизки, биз никоҳдан сўнг куёв “бобокайфий” бўлиб чиққанини эшитиб қоламиз.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар инсон соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий негизига аҳолининг жисмоний, руҳий ва маънавий таназзулга учрашига, ҳатто келгуси авлоднинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Бу иллат мамлакатимиздаги жиноятчиликнинг яратилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда гиёҳвандликка батамом барҳам бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа мутасадди органлар олдига кескин чоралар кўриш бўйича тадбирларни янада кучайтириш заруратини қўймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси муҳокамасига киритилган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прокурорлар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳада белгиланганидек, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихонани ташкил этиш оғир жиноят эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунинг учун ҳам биз туман ФХДЁ ходимлари маҳалла, корхона ва ташкилотларда аҳоли билан бўлаётган сўҳбатларда гиёҳвандликни олдини олиш тўғрисида гапирамиз. Чунки мақсадимиз соғлом ҳаёт кечиришдир.
Гулрух ҚАЮМОВА,
туман ФХДЁ бўлими нозири
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.