Гилос жуда ҳам ширин ва фойдали мева эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўпинча уни янги узиб олингани истеъмол қилинади, чунки ундан пишириб тайёрланган мураббо ва бошқа кўринишдаги пишириқларда гилос ўзининг мазаси ва фойдали хусусиятларини йўқотади.
Фойдали хоссаларидан ташқари гилосда битта катта камчилик бор
- гилосни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилингач, организмда ортиқча суюқлик ҳазм бўлмай тўхтаб қолади, натижада эртасига эрталаб инсон ўз танасида шиш пайдо бўлганини кузатиши мумкин.
Гилоснинг худди ана шу "камчилиги" сабабидан ҳомиладор аёлларни гилосни кўп миқдорда истеъмол қилишдан қайтаришади.
Инсон соғлиғи учун гилоснинг асосий фойдалари:
1. Гилос қабзият муаммосини ҳал қилади.
Чунки бу мева истеъмол қилингач, танада ичаклар фаолиятини тезлаштириб юргизади ва оқибатда модда алмашинуви меъёрда бўлиши таъминланади.
2. Пишиқчиликда гилос истеъмол қилинганда болаларда ҳам, катталарда ҳам иммунитет мустаҳкамланади.
Шифокорлар пишиқчилик мавсумида мева ва сабзавотларни меъёрида тўйиб истеъмол қилишни тавсия этишади, бунда гилос истисно этилмайди, чунки унинг таркибида жуда кўп миқдорда организмни турли инфекциялардан ҳимоя қилувчи ва янги иммун ҳужайралари ўсиб чиқишига сабаб бўлувчи витаминлар мавжуд.
3. Кунига 2-3 маҳал бир қисмдан гилос истеъмол қилиш инсон қон таркибида холестерин миқдорини сезиларли камайтиради, шунингдек, холестерин тугунчалари пайдо бўлишининг олдини олади.
4. Қон босими ошиб юрувчи гипертоник хасталиги бор кишилар ҳам гилос истеъмол қилиб, саломатликларини яхшилаб олишлари мумкин.
Пишиқчиликда гилосни мунтазам истеъмол қилиб юриш артерия босимини бир меъёрда бўлиб туришига ёрдам беради.
Қамар МУАЗЗАМОВ
тайёрлади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.