Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОТУЛИЗМ нима?

Туман аҳолиси ўртасида овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли чора-тадбирларга қарамасдан ҳар йил қиш мавсуми кириб келиши билан аҳоли ўртасида сифатсиз консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилиш оқибатида фуқароларни гурухли овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд қилинмоқда.

Шу билан бирга кейинги йилларда хонадонларда уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотлардан заҳарланиш ҳодисалари, хусусан ботулизмдан заҳарланиш кўплаб учрамоқда. Ботулизм сўзи лотинча "botulis" колбаса сўзидан олинган бўлиб, кўпгина уй шароитида тайёрланган сифатсиз консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилинганда келиб чиқади. Ботилин захри биологик активлик жиҳатидан бошқа микроблар токсинига кўра ўта заҳарлидир, 0,0,35 миллиграми одамни ўлдиришга қодир. Озиқ-овқат маҳсулотларига ботулизм қўзғатувчилари турли йўллар билан тушиши мумкин. Масалан, гўшт ва балиқка уларни сўйиш ва нимталаш пайтида тери ва ичакларидан, мева- сабзавотлар ва қўзиқоринга тупроқдан ўтади. Тайёрланаётган маҳсулотни "Консервалар ва мариновкалар" қайта ишлаш жараёнида унга тушган ботулизм қўзғатувчилар ҳамиша ҳам қирилиб кетмайди, айниқса ботулизм қўзғатувчиларининг супоралари юқори даражада ўта чидамли бўлади (100 даража иссиқликка 6 соат, 120 даража иссиқликка 10 минут бардош бериши мумкин). Маҳсулотга тушган қўзғатувчилар ва супоралар кислородсиз қулай шароит яратилгандан кейин 22-37 даража иссиқликда кўпайиб ўзидан токсин ажратади. Фақат 8% ли ош тузи эритмаси ва 55% дан юқори шакарли маҳсулотда токсин ишлаб чиқариш тўхтайди.
Ботулизм токсинлари билан зарарланган маҳсулотларни истеъмол қилганда касаллик аломатлари 2-3 соатдан кейин, баъзи ҳолатларда эса 1-2 суткадан кейин ҳам бошланади: Булар ошқозон беҳузурлиги, қусиш, кучли бош оғриғи, оғиз бўшлиғи ва томоқни қуриши, кўз хиралашиши ва диплопия (барча предметлар 2 та бўлиб кўриниши), қовоқлар тушиб кетиши (птиоз), ютиниш ва чайнашнинг қийинлашиши (ичаётган сув бурундан қайтиб келиши). Кейинчалик асаб тизими зарарланганлиги учун беморнинг чайқалиб юриши, гапиришининг қийналиши ва ҳатто гапраолмаслик каби симптомлар кузатилади. Бундай ҳолларда беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиб, ботулизм турига қараб специфик даволаш (ботулизмга қарши зардоб) белгиланса унинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Ботулизмдан заҳарланиш олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак:
1. Уй шароитида консерваланган маҳсулотларни тайёрламаслик ва истеъмол қилмаслик:
2. Қўзиқорин ва замбуруғларни истеъмол қилмаслик:
3. Бозорлардан уй шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилмаслик:
4. Тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидалари ва муддатларига риоя қилиш:
Уй шароитида сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларни тайёрлаш, истеъмол қилиш ва дастурхонга тортиш нафақат сиз ва сизнинг оила аъзоларингиз, балки хонадонингизга ташриф буюрган меҳмонлар саломатлигига хавф солишини унутманг.

О.БОЙҚОБИЛОВ,
туман ДСЭНМ бош врачи


Дата добавления: 02/12/2019 11:33;   Просмотров: 943
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку