Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БИР КАСБДА 40 ЙИЛ

Бир донишманд "Шифокорнинг очиқ чеҳраси беморнинг соғая бошлаши демакдир" деган экан. Бизнингча, бу ташбеҳ туман бирлашган касалхонаси "жонлантириш" (реанимация) бўлим терапевт-кардиологи Ҳафиза Худойбердиева фаолиятига ҳам тегишли десак муболаға бўлмаса керак. Чунки, унинг очиқ чеҳраси, ширин табассуми ва бой тажрибаси шифо излаб келган беморларга руҳий малҳамдир.

- Ҳар куни қабулимга 20-25 нафар беморлар келишади, - дейди Ҳафиза Камоловна, - албатта ҳар бир мижоз билан "тил топишиш" учун маҳорат ва санъат лозим. Бизнинг касб пиримиз Гиппократ: "табобат ҳамма санъатлар ичида энг олижаноб санъатдир" деб башорат қилган эди. Шунинг учун ҳам мен ҳам падари бузургворим Камолбобо ва устозларим насиҳатларига амал қилиб, ўз беморларимни даволашга киришганда, бу ишни назокат ва масъулият, энг муҳими, хуш кайфиятда амалга ошираман. Шунинг учун бўлса керак, кўп ҳолларда меъёрдан кўп ишлашга, беморлар дардига малҳам бўлишга тўғри келади.
- Ҳафиза Камоловна тажрибали ва 40 йиллик иш стажига эга шифокор, - дейди бўлим бошлиғи Аъзам Муҳаммадиев, - шогирдлари жуда кўп. Яқинда касб байрами арафасида уни табрикловчиларнинг сони жуда кўп бўлди. Биз ҳам имкониятдан фойдаланиб, севимли газетамиз "Гулобод тонги" орқали Ҳафиза Камоловани касб байрамлари билан табриклаймиз.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА
Суратда: Ҳафиза Худойбердиева беморларни қабул қилмоқда.
Сурат муаллифи Бекзод ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 23/11/2018 13:56;   Просмотров: 1041
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку