Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Б о д о м

Бодом раъногулдошлар оиласига мансуб бўлиб, унинг қирқта тури қайд қилинган. Бодомнинг бўйи 5-8 метргача етиб, ўқ илдизи анчагина чуқурликда бўлади. Барглари ланцетсимон, ўткир учли, барг четлари аррасимон қиррали, банди билан шохларига кетма-кет ўрнашган.

Меваси - эгилган ёхуд чўзиқ тухумсимон, қуруқ, истеъмол қилиб бўлмайдиган пўстлоқ билан ўралган данакли мевадир. Бодом март-апрель (баъзан февраль) ойларида барг чиқармасдан гуллайди, меваси навига қараб июль-сентябрь ойларида пишади. Ўзбекистонда бодомнинг 4 та ёввойи ва битта маданий тури ўсади. Бодом мағзи таркибида кўп миқдорда мой эмульсин ферменти, витаминлар, қанд, оқсил ва бошқа моддалар мавжуд. Халқ табобатида ширин бодом мағзини асал билан аралаштирилгани дармонсизлик, нафас қисиш, бош айланиши ва йўталга даво сифатида ишлатилади.


Последнее редактирование: 15/03/2019 13:01;   Просмотров: 1266
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку