Тиббиёт бирлашмаси тумандаги нуфузли, тарихи бой ва шарафли ижтимоий соҳа ташкилотларидан бўлиб, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, тиклаш, турли хасталикларнинг олдини олиш, тиббий хизмат маданияти ва тарғибот самарадорлигини ошириш борасида қизғин фаолият олиб бормоқда.
Бу меҳнат жамоасида очиқ мулоқот ўтказиш, соҳадаги ютуқ ва камчиликларни аниқлаш, шифокорларнинг дил сўзлари билан яқиндан танишиш, ижодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида таҳририят вакиллари ташриф буюришди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Р.Ражабов кириш сўзи билан очди.
- Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон андозаларига мос такомиллаштириш, инновацион ғоялар ва технологияларни кенг татбиқ этиш, тиббиёт ходимларининг халқ олдидаги жавобгарлиги, обрў-мартабаси, касбий салоҳияти, ахлоқий-маънавий фазилатлари хусусида муносабат билдириб, соҳа фидойилари олдида юксак талаблар қўяётганлиги сир эмас, - деди у. Айниқса, шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, тез тиббий ёрдам, ижтимоий дорихоналар, ҳамшира-патранаж хизмати, она ва бола саломатлиги, чуқурлаштирилган тиббий кўрик, кекса авлодга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби масалалар долзарблигича қолмоқда. Ҳафтама-ҳафта, ойма ой таҳлил мониторинг юргизиш, хато-камчииклар, муаммолар ечимини топиш, жамоада қатъий интизом, шахсий жавобгарлик муҳитини таъминлаш бугунги кун талабидир. Туман «Гулобод тонги» газетаси муҳаррири Н.Каримов, бирлашма бош ҳакими Ф.Валиев сўзга чиқиб таҳририят ва бирлашма ҳамкорлигини янада яхшилаш, тиббиёт ходимларининг долзарб мавзулардаги чиқишларини уюштириш, газетанинг даврийлиги, тиражи, мазмун-мундарижасини барқарор сақлаш ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Н.МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.