Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЗАҲЛИКДА ЯНГИ БОҒЧА

Бугун юртимизда келажагимиз ворислари бўлмиш кичкинтой болажонларнинг ақлан етук ва маънан баркамол бўлиб улғайиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар уларнинг кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишларини таъминлайди.

Бу борада туманимизда ҳам улар учун янги, замонавий, барча қулайлик ва талабларга мос мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб, бирин-кетин фойдаланишга топширилмоқда. Заҳлик МФЙда жойлашган 11-МТТ биноси ҳам 1976 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда аянчли бир ҳолга келиб қолганди. Қурувчи Бунёд Исматов бошлиқ бўлган "Самарқанд Ашё" МЧЖ жамоаси боғчанинг эски биносини бузиб, ўрнида қисқа фурсатда 150 нафар болажонларга мўлжалланган янги икки қаватли замонавий кўркам бино барпо этдилар. Бундан маҳалла аҳлининг қувончи ниҳоятда чексиз бўлди. Худи шундай, Оқмачит маҳалласида ҳам ишга туширилган икки қаватли 125 ўринга эга 3 - МТТ биноси (қурувчи Аскар Кенжаев) кичкинтойларни ўз бағрига олди.

Т.ЮСУПОВ, Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 13/09/2019 17:15;   Просмотров: 910
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку