Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЁШ КИТОБХОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналарини ўргатиш, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, туйғуларини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 18 июнь куни "Ёш китобхон" Республика танловининг 10-14 ва 15-19 ёш тоифаларида туман босқичи ўтказилди.

"Ёш китобхон" республика танловининг туман босқичи иштирокчилари танлов низомида келтирилган 2 та шарт бўйича яъни "Ўзбек адабиёти билимдони" ва "Жахон адабиёти билимдони" шартларида махсус муҳрланган ҳолда келтирилган билетлар асосида ўтказилди.
Танлов якунига кўра 10-14 ёш тоифасида 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинч Ҳамдамова 1-ўринни, 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мафтуна Ахтамова 2-ўринни ҳамда 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ҳаловат Ҳазратқулова 3-ўринни қўлга киритишди.
15-19 ёш тоифасида 48-умумтаълим мактаби ўқувчиси Маржона Абдурахмонова 1-ўринга, 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари Нафиса Файзуллаева, Ҳилола Ёдгоржоновалар 2-3 ўринга мушарраф бўлишди.

Б.Шарипов,
«Гулобод тонги» нинг жамоатчи мухбири


Последнее редактирование: 02/07/2019 13:07;   Просмотров: 1018
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку