Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХОТИРА ВА ҚАДР ИФОДАСИ

Урушдан олдин Ўзбекистоннинг аҳолиси 6,5 миллионга яқин бўлса, улардан 1,5 миллиони жангларда иштирок этгани, 500 минг-га яқин юртдошимиз урушда ҳалок бўлгани, қолаверса, шундай машаққатли даврда 1,5 миллиондан ортиқ турли миллат ва элат вакилларига юртимизда бағрикенглик билан бошпана берилганининг ўзиёқ халқимизнинг фашизм балосига қарши курашга нақадар улкан ҳисса қўшганини англатади.

Нафақат фронтнинг олдинги сафларида, балки фронт ортида ҳам юртдошларимиз кўрсатган жасорат мангу ибрат намунасидир.
“Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради, Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди”. Дарҳақиқат, Президентимизнинг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган ушбу жиҳатлар бугун мустақил юртимизда кекса авлод вакиллари, нуроний отахону-онахонларга кўрсатилаётган чексиз ҳурмат, эъзозу-эҳтиромларда ўз ифодасини топмоқда.
– Биз кўрган замон, тортган азобу уқубатлар ҳозирги авлод учун бир эртак мисоли, – дейди Туркман маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси, 97 ёшли отахон Бозор бобо Муродов. – Илоҳим, бу эртаклар ҳеч қачон ҳақиқатга айланмасин, урушни ҳатто тушларингда ҳам кўрманглар. Бизларга доимий эътибор, ғамхўрликлар кўрсатиб келаётган муҳтарам Юртбошимиз, меҳридарё халқимиз ҳамиша соғ омон бўлсин.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Дата добавления: 05/05/2017 12:33;   Просмотров: 1472
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку