Сўнгги вақтларда ваколат доирасида корхоналарда меҳнат қонунчилигига оид ишлар ўрганилганда ходимларни ишга қабул қилиш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларни бекор қилинишида кўпгина муаммоли ҳолатларга дуч келинмоқда. Фақат биргина иш берувчининг истак-хоҳиши билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. Бунда қонунчилик билан мустаҳкамланган асослар бўлиши зарур. Иш берувчи ўз ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин бўлган сабаблар Меҳнат кодексининг (МК) 100-моддаси 2-қисмида баён этилган. Мазкур рўйхат тугал бўлиб, унинг доирасидан чиқишга мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳеч бир ташкилотга қатъиян йўл қўйилмайди.
Кўпинча иш берувчилар бунга йўл қўйиш мумкин бўлмаган ҳолда ишдан бўшатиш ҳолатларини МКнинг 100-моддаси нормалари билан асослаб, уларни нотўғри қўллайдилар.

Меҳнат қонунчилигида 2019 йил март ойига қадар, Иш берувчи учун ходиманинг МКнинг 289-моддасида кўрсатилган - 55 ёшга тўлиши уни ишдан бўшатиш учун асос бўлар эди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида 2019 йил 1 майдан аёлларнинг пенсия ёшига, яъни 55 ёшга тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланиши белгилаб қўйилди.
Ходимни ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш
Бу ҳолат иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш босқичларидан биридир, кўпинча бундай ҳолатларда талай хатоларга йўл қўйилади. Кейинчалик ушбу хатолар боис иш берувчилар ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ходимларни ишга тиклашларига тўғри келади. Улардан энг кенг тарқалганларини кўриб чиқамиз.
Аксарият ҳолатларда огоҳлантириш шакли ёзма бўлишидан (ходимни МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3 ва 4-бандлари бўйича ишдан бўшатганда ходимни оғзаки огоҳлантиришга йўл қўйилади) бошлаймиз. Ходимни у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги огоҳлантиришга меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс имзо қўйиши шарт. Аксарият ҳолатларда содир бўлганидек, бўлим бошлиғи ёки кадрлар бўлими ходими эмас. Улар фақат огоҳлантиришни ходимга топширишлари мумкин.
Ходимнинг огоҳлантирилганлиги факти огоҳлантиришнинг иккинчи нусхасига у томондан қўйиладиган имзо билан тасдиқланади ва у иш берувчида қолади. Биринчи нусха ходимга топширилади.
Амалиётда кўпинча ходимга огоҳлантиришни топширишда қийинчиликлар туғдирадиган ҳолатлар вужудга келади.
Масалан, ходим огоҳлантиришни олиш ва ўз имзосини қўйишдан бош тортмоқда. Бундай ҳолатда ходимга огоҳлантиришни топширишда ходимнинг огоҳлантириш билан танишганлиги ҳамда уни олиш ва унга имзо қўйишдан бош тортганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида ҳозир бўлган ходимларнинг имзоси билан далолатнома тузиш шарт.
Огоҳлантиришни ҳисоблаш муддати огоҳлантиришни чиқариш санасидан эмас, балки ходим ҳақиқатда огоҳлантириш билан танишган санадан бошланади.
Фазлиддин Юлдашев,
туман бандликка
кўмаклашиш Маркази давлат меҳнат ҳуқуқ
инспектори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.