Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги "Умумтаълим мактаблари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 173-сонли буйруғи асосида 12- болалар мусиқа ва санъат мактабида республика "Қувноқлар ва зукколар"кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни туман халқ таълими бўлими шўъба бошлиғи Мирзомаҳмуд Акрамов қисқача кириш сўзи билан очиб, танлов Низоми тўғрисида тушунтириш берди. Шундан сўнг, ҳудудий босқич ғолиблари бўлган 2-ИДУМ, 9, 12,16,21,24, 41-умумий ўрта таълим мактаби жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Ушбу кўрик-танловнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирларини амалга оширишдан иборатлигини иштирокчилар чуқур ҳис этганликлари барча мактаб ўқувчиларининг яхши тайёргарлик кўрганлигидан яққол сезилиб турди.
Якунда 24-мактабнинг "Жентельменлар" жамоаси 70 балл билан биринчи ўринни эгаллаб,туманлараро вилоят минтақавий босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Р.НАИМОВ


Последнее редактирование: 11/10/2019 18:06;   Просмотров: 987
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку