Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури» да белгиланган бандлар ижросини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, касаначиликни фаоллаштириш хамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, мустақил хаётда ўз ўринларини топиш ва бизнесини йўлга қўйишда хар томонлама қўллаб-қувватлаш максадида “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши қошидаги “Ёш тадбиркор” консультатив маркази, туман ахборот-маслаҳат маркази ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида жорий йилнинг 8 апрель куни Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида “Менинг бизнес ғоям” танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги 4 та касб-ҳунар коллежидан иншолар асосида сараланган 85 нафар ўқувчилар ўз бизнес режаларини тақдим этишди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг бизнес тақдимотларини баҳолаб борди. 10 нафар ғолиб бўлган иштирокчига танловнинг вилоят босқичига йўлланма ва диплом, 10 нафар фаол иштирок этган битирувчига сертификатлар берилди.
Шоҳида БЕРДИЕВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.