8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан туман ҳокими Н. Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги Саҳоват маҳалласида истиқомат қиладиган Аҳад бобо Очилов хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олишди.
96 ёшни қарши олган Аҳад бобо урушнинг қонли кунларини кўриб, бугун набиралари бағрида соғ-саломат умргузаронлик қилмоқда. Учрашувда ўша даврларнинг машаққати ҳақида суҳбатлашилди. Туман ҳокими Аҳад бобонинг жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатгани, Ватанимиз, халқимиз озодлиги учун босиб ўтган шарафли йўли ҳар бир инсон учун ибрат мактаби эканини таъкидлади. У кишини байрам билан қутлаб, эсдалик совғалари топширди.
Дастурхон олдида юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, дуога қўл очилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.