Бу йил Ўзбек тили байрами кунини илк бор умумхалқ байрами сифатида нишонланмоқда. Миллатларни миллатлардан ажратиб турадиган асосий белги ҳам тил ҳисобланади. Миллат бор экан унинг тили ҳам яшайди.
Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний айтганидек, “Ҳар бирмиллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган оинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир” деб бежизга таъкидламаган.
21 октябрь... Ушбу сана, шубҳасиз, мамлакатимиз ўтмишидаги энг қутлуғ саналардан бири. Зеро бу кунда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинган. Шу муносабат билан тумандаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабидан байрам тадбири ташкил этилди.
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, таълим муассасалари раҳбарлари, шоир ва ижодкорлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганлиги ўз вақтида халқимизнинг истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтиришда, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажаришда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлади.
Қайд этилганидек, дунё бўйича 7000 дан ортиқ тил мавжуд бўлиб, шундан 200 га яқини давлат тили мақомини олдган. Худди шундай ўзбек тилига ҳам давлат тили мақомининг берилиши улкан фахрдир.
Барча билиши лозим бўлган жиҳат шуки, Она тили шунчаки сўзлашув воситаси эмас, балки Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор, аждодларга ҳурмат ва шунинг баробарида авлодларимизга иззат рамзи ҳамдир. Ўз тилини асраб-авайлаган халқ ўзлигини ҳам асраб-авайлаган бўлади.
Тадбир сўнгида халқона оҳанглар акс этган шеърлар, куй қўшиқлар даврага файз бағишлади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.