Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАШАББУСКОР ЁШЛАР – юксалиш КАФОЛАТИ

Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда ташаббускор ёшларнинг шиддат билан ўзгариб бораётган халқаро майдонда мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда тараққиётимизнинг йўналишларига салмоқли ҳисса қўшиши давр талаби эканлиги тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Азамат Ҳалимовга жамоатчи мухбиримиз Р.Наимов учрашиб, туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим вазифалари тўғрисида мулоқот уюштирди. Қуйида ушбу мулоқот тафсилоти билан танишасиз.

Мухбир: Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда туман ҳудудларида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
А.Ҳалимов: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни туманда жорий этиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, тумандаги 54 та умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа йўналишида 61 та гуруҳларда 1105 нафар ўқувчилар, рассомчилик йўналишида 106 та гуруҳларда 1089 нафар ўқувчилар жалб этилди. Туман маданият марказларида фаолият кўрсатаётган "Бойчечак" болалар, "Парвоз" ўсмирлар, "Ифтихор" ёшлар жамоалари тўгаракларига 1227 нафар мактаб ўқувчилари қамраб олинди. Тумандаги 48 та умумтаълим мактабларда 49 та ҳаваскор "Ёшлар" театрлари ташкил этилиб, жами 763 нафар ўқувчилар шуғулланмоқда. Жорий йилнинг май ойида туман "Баркамол авлод" болалар марказида тажриба майдончаси сифатида турли йўналишдаги тўгараклар ярмаркаси ва кўргазмали семинар ташкил этилди.
Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиб бериш, ёшларнинг спорт турларига бўлган қизиқишларини ўрганиш ҳамда мавжуд спорт иншоотларини ва уларнинг жиҳозланиш даражаси бўйича мавжуд умумтаълим мактабларининг 40 тасида спорт заллари, 39 тасида футбол, 27 тасида баскетбол, 38 тасида волейбол, 26 тасида қўл тўпи, 11 тасида мини футбол майдонлари мавжуд. 12 та мактабларда спорт заллари йўқ. Спорт залларининг жиҳозланиши 50 фоизни ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Спорт ойлиги"да 26 та спорт мусобақалари ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилди. Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман МТМ бўлими ва туман ХТБ ҳамкорлигида 2 та югуриш марафони, стол тенниси ва миллий кураш бўйича туман очиқ биринчиликлари, секторлар кесимида хотин-қизлар ўртасида баскетбол, волейбол каби спорт мусобақалари уюштирилди.
Тасдиқланган режа асосида футбол бўйича тумандаги 4, 21, 22, 29, 30, 37, 40, 41, 44-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, қолган барча мактабларда волейбол, футбол, қўл ва стол тенниси, баскетбол, миллий кураш, қувноқ стартлар, бадминтон бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида жами 12456 нафар ўқувчилар, шундан 4320 нафар қизлар иштирок этди.
Мухбир: Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини қарор топтириш мақсадида қандай амалий тадбирлар уюштирилди?
А.Ҳалимов: Инсон ҳаёти ва саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ва маънан етук авлодни тарбиялашга хизмат қилиш учун май ойида тумандаги 10, 12, 38-умумтаълим мактабларининг 10, 11-синф ўқувчилари билан "Биз - соғлом турмуш тарафдоримиз!" мавзусида семинар ҳамда 175 нафар уюшмаган ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Бундан ташқари, ўтказилган спорт мусобақаларида 5200 нафарга яқин ёшлар ва 450 нафарга яқин уюшмаган ёшлар спорт ва оммавий спорт тадбирларига жалб этилди.
Шунингдек, тумандаги 1, 10, 16, 21, 24, 25, 37, 38, 41, 45-сонли умумий ўрта таълим мактаблари оптик толали алоқа линияларига уланган бўлиб, уларда 73 та компьютер синфхоналарида 1026 та замонавий компьютер ўрнатилган. Компьютер саводхонлиги бўйича 85 та тўгаракка 1836 нафар, компьютер ўйинлари бўйича ташкил этилган 41 та тўгаракка 931 нафар ўқувчилар йўналтирилди. Киберспортни ривожлантириш бўйича май ойида Тошкент ахборот ва технология университети Самарқанд вилояти филиали битирувчилари иштирокида "Ёш дастурчилар" мавзусида амалий семинар ташкил этилдиким, унда 900 нафар ёшлар иштирок этди.
Мухбир: Ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида қандай ижобий ишлар қилинди?
А.Ҳалимов: Туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича Республика Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3721-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюк адиб ва мутафаккирларимиз нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизнинг ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида 20-22 май кунлари "Ёш китобхон" Республика кўрик-танловининг - 10-14, 15-19, 20-30 ёш саралаш босқичи" Гулобод ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда жами 5667 нафар ёшлар қатнашди.
"Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан" шиори остидаги акцияда туман ташкилот раҳбарлари томонидан умумтаълим мактаблари кутубхоналарига 3000 дан ортиқ китоблар совға қилинди. "Фарзандимга китоб совға қиламан" ва "Мактабимга китоб совға қиламан" шиори остида китобхонлик тарғиботи ва китоб савдо ярмаркалари ташкил этилиб, мактаб кутубхоналари 1541 номдаги 2110 дона бадиий адабиётлар билан бойитилди.
Мухбир: Туманда мактабгача таълим муассасаларига талаб ва эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Бу ҳақда нималар дея оласиз?
А.Ҳалимов: Туманда 39 та давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларда 6005 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган. Туманда 7 та нодавлат таълим муассасаларида 425 нафар, 1 та давлат-хусусий шерикчилик шарти асосида 30 нафар ва 41 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 872 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Тумандаги жами 23328 нафар тарбияланувчиларнинг бор-йўғи 7432 нафари, яъни 31,1 фоизи 88 та МТМ қамраб олинган, холос. Кўриниб турибдики, бу - ҳали элимизнинг мутлақо бугунги талаб-эҳтиёжини қондиролмайди, десак тўғри бўлади.
Шунинг учун фуқаро Қобилова Дилафрўз Деҳнав маҳалласида 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўймоқда. Бугунги кунда 31 та объектларда қурилитш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 7 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти ташкил қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июль "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш ҳақида"ги 595-сонли қарори асосида туман ҳудудида нодавлат МТМни ташкил этиш мақсадида 41 нафар ташаббускорлар билан битим имзоланган.
Эндиликда ёшларнинг ташаббускорлигига янада жиддийроқ эътибор қаратилади.
Мухбир: Мазмунли мулоқотингиз учун раҳмат!


Дата добавления: 27/09/2019 16:31;   Просмотров: 893
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку