Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” XI ҒОЛИБЛАР ВА СОВРИНДОРЛАРИ АНИҚЛАНДИ

30 август куни Регистон майдонидаги амфитеатрда фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар, юртимиз маданият ва санъат намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирокида халқаро мусиқа анжуманининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, фаол жамоалар қатор номинациялар бўйича тақдирланди. ЮНЕСКО, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дирекцияси, Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг махсус мукофотлари топширилди.
Эрон, Индонезия ва Туркиядан келган жамоаларга учинчи даражали дипломлар топширилди.
Иккинчи ўринга Қирғизистон ва Литвадан келган санъаткорлар сазовор бўлди.
Жанубий Кореянинг Геосонг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси ҳамда мамлакатимиз вакили Моҳичеҳра Шомуродова биринчи ўринга муносиб, кўрилди.
“Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Озарбайжон вакили Саҳиб Пашазедегатопширилди.
– Дунё эътирофидаги ушбу фестивалда иштирок этишнинг ўзи биз учун катта шараф бўлганини таъкидламоқчиман, – дейди Гран-при соҳиби, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист Саҳиб Пашазаде – “Шарқ тароналари” бош совринини қўлга киритишим эса тарихий воқеа бўлди. ҳозир қалбимда кечаётган ҳаяжон, фахр-ифтихорни сўз билан ифодалаш қийин. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу фестивални ташкил этган Ўзбекистон раҳбариятига, бизга жуда катта ҳурмат кўрсатган санъатсевар ўзбек халқига миннатдорлик изҳор этаман.
Маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар томонидан концерт дастури ҳамда “Ўзбекистон маданий мероси – умумбашарий бойлик” деб номланган 3D проекция-мусиқали ёритиш томошаси намойиш этилди.

“Шарқ тароналари”
XI халқаро мусиқа фестивали Матбуот маркази


Последнее редактирование: 18/09/2017 10:54;   Просмотров: 1429
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку