Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОРЗУИМ АЛБАТТА УШАЛАДИ

Мактабни тожик тилида, коллежни ўзбек тилида битирганимдан сўнг, 3-4 йил қаторасига олийгоҳга ўқишга киришга ҳаракат қилдим, афсуски, омадим чопмади. Лекин тушкунликка тушмай орзуим сари интилдим. Ва ниҳоят 2012 йил Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факултетига киришга мушарраф бўлдим.

Университетда тажрибали домлалардан Дилором Салоҳий, Ҳотам Умиров, Назмия Муҳиддинова , Собиржон Тоҳиров, Алишер Ғаффоров, Гулсанам Холиқулова каби қалби пок устозлардан таълим олдик. Тадбирларда фаол қатнашар эдим. 1-март севимли шоирамиз Зулфияхоним таваллудига бағишланиб ўтказилган кечада юқори ўринни эгаллаб, устозим Саодат Боймирзаева томонидан "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирландим.
Журналистикага бўлган қизиқишим мени 3-курсда Зарафшон газетаси қошида ташкил этилган "Маҳорат мактаби" томон етаклади. У ерда соҳа жонкуярларидан сабоқ олдик, турли нашрларда маш?ларимиз чоп этиларди. Биз "Маҳорат мактаби" тингловчилари "Зарафшон ", "Фидойи ёшлар ", "Овози Самарқанд ","Университет"газеталарида бирин кетин мақолалар ёзардик. Газетани ўқигач янада рухланиб кейинги мақолани ёзишга ҳаракат қилардик. 6-ой давомида 20 дан зиёд мақола ёзган фаол тингловчилар таҳририятдан Сертификат билан тақдирланишди ва улар орасида борлигим менинг ҳам бахтим эди. Гарчи ҳозирда мактабда ўқитувчилик қилаётган бўлсамда,туманимиз кўзгуси ҳисобланмиш "Гулобод тонги" газетаси таҳририяти билан яқиндан алоқа ўрнатганман. У ерда ҳам Нормурод Каримов, Тошпўлат Юсупов сингари журналистлар билан ҳамфикр бўлиб мухбирлик касби сир-асрорларини ўрганяпман.

Шаҳзода Ҳабибова


Дата добавления: 27/06/2019 13:09;   Просмотров: 948
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку