Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли химоя қилиш, хусусий мулкнинг қонуний ҳамда амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, иқтисодиётда давлат улушини босқичма-босқич камайтиришга қаратилган аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бу борада қабул қилинган қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлар билан давлат органлари, ҳуқуқни муҳофиза қилувчи ва назорат идораларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини бартараф этиш йўлида қатъий тартиб ўрнатилди. Тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилмоқда. Қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган айрим зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига ҳал этилмоқда.
Ислоҳотлар самарадорлиги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг янги таъсирчан механизмларини жорий этиш ҳамда мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш билан узвий боғлиқлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу саъй-ҳаракатлар тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги роли ва аҳамиятини янада оширишга хизмат қилмоқда. Натижада аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳиш-истаги ошиб, йилдан-йилга тадбиркорлик субъектларининг сони купаймоқда. Тадбиркорлик фаолияти аҳолини иш билан таъминлашда, одамларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишда ҳал қилувчи омиллардан бирига айланди. Буларнинг барчаси тадбиркорларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ифодасидир.
Ж.ЗАРИПОВ,
туман статистика бўлими бошлиғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.