Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НУРОНИЙЛАР – ҲАЁТ КЎРКИ

Дарҳақиқат, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга кекса нуроний отахону-онахонлар ҳаётимиз кўрки, хонадонларимиз файзи ҳисобланиб, улар босиб ўтган сермазмун умр йўллари барчамиз учун ибрат мактабидир.

Бугун юртимизда бундай муҳтарам зотларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, ҳурмат-эътибор ҳар қандай таҳсинга сазовор. Бунга жавобан улар ҳам ҳар жабҳада, ижтимоий ҳаётда фаол бўлишаётир. Яқинда тумандаги «Нуронийлар маскани»да фаол ва жамоатчи нуроний отахонлар, онахонлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни бошқарган «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Нормуродов ана шулар хусусида сўз юритди. Жамғарманинг Марказий Кенгаши масъул ходими Ҳ.Файзуллоева бу борада қилинаётган ишларни ижобий баҳолаб, жумладан шундай деди: Мамлакатимизда 200 дан зиёд туман ва шаҳарлар мавжуд бўлса, айни вақтда уларнинг 122 тасида Нуронийлар учун мана шундай гўзал ва замонавий маскан бунёд этилиб, барча шарт-шароитлар яратилган. Албатта, Самарқанд вилояти бу борада намуна бўла олади. Шунинг учун келгусида мамлакат миқёсидаги семинар, анжуманларни вилоятнинг шаҳар, туманларида ўтказиб, самарқандликлар амалга ошираётган ишларни кенг оммалаштирамиз. Давра суҳбатида сўз олган 1-даражали «Меҳнат фахрийси» медали нишондори Бобомурод ота Зиёев, меҳнат фахрийси Зиёда опа Зияева ва бошқалар бундай имконият ва имтиёзлар учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, барчани юртимизнинг буюк келажаги йўлидаги ислоҳотларда фаолликка чорлади.

Т. Юсупов
Суратда: тадбирдан лавҳа акс этган.
Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 21/09/2018 13:05;   Просмотров: 1088
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку