Бугун юртимизнинг барча гўшаларида Наврўз шукуҳи ҳукмрон. Наврўз нафақат янгиланиш, ёшариш фасли балки, яхшилик, эзгулик, саховатлар айёми ҳамдир.
Байрам муносабати билан туманимизда истиқомат қилаётган 5 нафар уруш қатнашчилари, бир гуруҳ фронт орти меҳнат фахрийлари, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳукуматимизнинг туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг соғалари улашилди.
– Мана шундай бағрикенг, инсонпарвар гўзал юртда яшамоқнинг ўзи олий бахтдир,-дейди Қуйи Қайнама маҳалласида яшовчи 94 ёшли отахон, уруш иштирокчиси Нарзиқул бобо Бобоев. - Бу неъматнинг қадрига етиш, жонажон ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз ҳисобланади.
Тошпўлат ЮСУПОВ
Суратда: уруш ногирони Саломбобо Исҳоқов акс этган
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.